Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

"Навбаҳор" - "Насаф". Превью

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон чемпионатининг 8- турида "Навбаҳор" ўз майдонида "Насаф"га қарши ўйин ўтказади. Бугун ёшлар биринчилигида ""Навбаҳор! ёшлари ўз тенгқурларини 2:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Жамоаларнинг ўзаро тўқнашувига тўхталиб ўтсак. Бугунги беллашув клубларнинг Олий лигадаги 36- тўқнашувидир. Шу пайтга қадар ўтказилган 36 ўйинда "аждарлар" 19 маротаба ғолибликни қўлга киритишган. "Навбаҳор" эса 10 бор "Насаф"ни ранжитган. 7 баҳсда дуранг натижа қайд этилган. Эътиборлиси, тўплар нисбатидаги кўрсатгич "Насаф" фойдасига атиги 1 тўпга фарқ қилади (55-56). "Лочинлар" Намангандаги тўқнашувларнинг 18 тасидан 4 тасида "аждарлар"га имкониятни бой беришган. Эътиборлиси, қаршиликлар 2006 йилга қадар "Навбаҳор"ни меҳмонда таслим этишни уддасидан чиқишмаган.

"Навбаҳор" "Насаф"ни 2004 йилда 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратган. Ушбу ҳисоб ҳозиргача жамоамизнинг рақиб устидан қозонган энг йирик ғалабаси бўлиб турибди. "Насаф" аламини 2013 йил ўз майдонида олишга муваффақ бўлди. Қаршида наманганликлар ўз дарвозаларидан жавобсиз бешта тўп ўтказиб юборишган. Эътиборлиси, ушбу натижа "Навбаҳор"нинг "Насаф"га қарши ўйинлар тарихидаги дастлабки ва сўнгги йирик ҳисобдаги мағлубият бўлиб сақланиб қолди. 2001 йилда жамоалар энг сермахсул беллашувни ўтказишган. 14 йил аввал Наманганда томошабинлар 8 та голга гувоҳ бўлишганди.

Томонларнинг ўтган мавсумдаги дастлабки тўқнашувида Бахтиёр Ашурматов шогирдлари 1:0 ҳисобида рақибни таслим этганди. Косонсойдаги ўйингоҳда Алишер Маҳмудовнинг ягона голи учрашув тақдирини хал қилганди.

Бугунги ўйинни Ҳасан Рўзиев бошқариб боради. Унга қанотларда Маъмур Саидқосимов (Тошкент) ҳамда Руслан Серазетдинов (Тошкент)лар ёрдам беришса, захира ҳаками сифатида Аҳмаджон Эргашев (Тошкент) қайд этилган. Баҳс назоратчиси тошкентлик Артём Арутюнов келади. Учрашув соат 18.00 да бошланади. Чипталар нархи 5000 сўм.

Ўзаро ўйинлар:

1997 йил
“Навбаҳор” – “Насаф” 3:1
1998 йил
“Навбаҳор” – “Насаф” 0:0
1999 йил
“Навбаҳор” – “Насаф” 4:3
2000 йил
“Навбаҳор” – “Насаф” 3:1
2001 йил
“Навбаҳор” – “Насаф” 6:2
2002 йил
“Навбаҳор” – “Насаф” 1:1
2003 йил
“Навбаҳор” – “Насаф” 4:0
2004 йил
“Навбаҳор” – “Насаф” 6:0
2005 йил
“Навбаҳор” – “Насаф” 2:1
2006 йил
“Навбаҳор” – “Насаф” 2:3
2007 йил
“Навбаҳор” – “Насаф” 1:1
2008 йил
“Навбаҳор” – “Насаф” 1:1
2009 йил
“Навбаҳор” – “Насаф” 0:1
2010 йил
“Навбаҳор” – “Насаф” 1:1
2011 йил
“Навбаҳор” – “Насаф” 1:1
2012 йил
“Навбаҳор” – “Насаф” 1:2
2013 йил
“Навбаҳор” – “Насаф” 1:2
2014 йил
“Навбаҳор” – “Насаф” 1:0

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 15:22, 10.05.2015.
Ўқилди: 4265 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [8076]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5321]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3387]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2919]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2255]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2201]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1501]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1376]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1221]

Эрон спорт вазири: «Бундай шароитда Эроннинг АҚШда ўтадиган ўйинларда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст» [1207]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик