Россия чемпионатининг 27-тур ўйинлари якунига етди. Тур якунлаб берган баҳсда "Краснодар" ўз майдонида "Амкар"ни қабул қилди. Одил Аҳмедов асосий таркибда майдонга тушди ва ўйин сўнгига қадар ҳаракат қилди.
Ўйиннинг 8-дақиқасида Маурисио Перейра краснодарликни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим ўртасида Януш Гол ўз голи билан ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлим ўрталарида эса Перейранинг ўзи пенальтидан гол ура олмади: дарвозабон зарбани қайтарди. Ўйин охирига қадар Олег Кононов шогирдлари голга тортадиган вазият яратишларига меҳмонлар йўл қўйишмади.
Натижада "Краснодар" ва ЦСКА орасидаги очколар фарқи энди 2 очкони ташкил қилмоқда. Келаси мавсумда Россияга ЕЧЛ учун 2та ўрин берилганини инобатга олсак, "Зенит"дан кейин иккинчи йўлланма учун кураш айнан ушбу икки жамоа ўртасида кечади. Қолган 3та тур ўйинлари орасида ҳар иккала жамоада биттадан қийин мавжуд: ЦСКА "Спартак" билан ўйнаса, "Краснодар" "Динамо" меҳмони бўлади.