Кириш Регистрация
20/08 19:00 Бунёдкор 0-1 Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм 1-3 Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

"Атлетико" раҳбари Альварес бўйича "Барселона"га кескин жавоб қайтарди

Баҳо:
+ | -

"Атлетико" бош директори Мигель Анхель Хиль Марин жамоа ҳужумчиси Хулиан Альвареснинг келажаги ҳақида гапириб, клуб аргентиналик футболчини сотиш ниятида эмаслигини яна бир бор маълум қилди.

Аввалроқ Альварес "Барселона"га ўтиш истагини билдиргани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ Мадрид клуби ўзининг етакчи ҳужумчисини қўйиб юборишдан бош тортган.

"Атлетико", барча катта клублар сингари, катта футболчилар атрофида қурилади. Альварес айнан шундай ўйинчи, қолаверса, у ҳақиқий профессионал. Биз Хулианга ёрдам беришда ва унинг салоҳиятини тўлиқ намоён қилиши учун қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Европанинг энг кучли клублари билан рақобатлашишимиз учун у бизга керак", — деди Хиль Марин EFE агентлигига.

"Атлетико" раҳбари, шунингдек, сўнгги ойларда Альварес атрофидаги маслаҳатчилар унинг фаолияти бўйича тўғри йўл-йўриқ кўрсатмаганини таъкидлади.

"Биз бошқа клублар ва уларга яқин ОАВга нима қилишимиз кераклигини белгилаш ҳамда спорт стратегиямизни шакллантиришга йўл қўя олмаймиз. Айниқса, улар бизга ҳурматсизлик қилаётган бир пайтда. Улар айнан шуни — бизни бўлиб ташлашни хоҳлашади. Албатта, биз улар каби қудратли эмасмиз, аммо ўз қадриятларимиз бор", — деди Хиль Марин.

26 ёшли Альвареснинг "Атлетико" билан амалдаги шартномаси 2030 йилга қадар мўлжалланган.

Мадридликлар янги мавсумдаги илк учрашувида "Малага"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Киритилди: 22:30, 21.08.2026.
Ўқилди: 514 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик