Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

Роналду қайтди ва гол урди — «Ан-Наср» рақибини 4:0 ҳисобида тор-мор этди

Баҳо:
+ | -

«Ан-Наср» Саудия Арабистони чемпионатидаги муваффақиятли юришини давом эттириб, кетма-кет иккинчи учрашувда йирик ҳисобда зафар қучди.

Анге Постекоглу жамоаси 2-турда сафарда «Ар-Риёд» билан тўқнаш келиб, рақиб дарвозасига жавобсиз тўртта гол урди — 4:0.

Меҳмонларнинг голларини Абдуллоҳ Ал-Амри, Анжелу Габриэл, Жоау Феликс ва Криштиану Роналду ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган 41 ёшли Роналду 83-дақиқада якуний ҳисобни ўрнатди.

Шу тариқа, португалиялик юлдуз янги мавсумдаги илк расмий учрашувидаёқ гол уришга муваффақ бўлди.

«Ан-Наср» мавсумни икки ишончли ғалаба билан бошлади. Жамоа дастлабки турда «Ал-Фатҳ»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, энди «Ар-Риёд» дарвозасига тўртта жавобсиз тўп киритди.

Натижада Постекоглу шогирдлари дастлабки икки учрашувда 7 та гол уриб, ўз дарвозасидан ҳали бирорта ҳам тўп ўтказиб юборгани йўқ.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:11, 21.08.2026.
Ўқилди: 1250 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик