Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

Деку Португалияга учиб кетди — «Барселона» янги ҳужумчи қидирмоқда

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ёзги трансфер ойнаси ёпилгунига қадар марказий ҳужумчи билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Хулиан Альварес трансферини амалга ошира олмаган каталонияликлар энди бошқа номзодларни кўриб чиқмоқда.

RAC1 ва Sport маълумотларига кўра, жума куни «Барселона» спорт директори Деку Португалияга учиб кетган. Унинг ким билан музокара ўтказиши ҳозирча маълум эмас.

Шу билан бирга, ОАВ «кўк-анорранглилар»ни Португалия чемпионатида тўп тепаётган икки ҳужумчи билан боғламоқда. Улар — «Спортинг» форварди Луис Суарес ва «Бенфика» ҳужумчиси Вангелис Павлидис.

Аввалроқ «Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик клуб янги марказий ҳужумчи топишига ишонч билдирган ва бу масалада Декуга ишонишини таъкидлаган эди.

Киритилди: 18:11, 21.08.2026.
Ўқилди: 2184 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик