«Бавария» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Барселона»га қарши ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Ўз ўйинчиларимни табриклашни истардим. Мен бундай жамоани бошқараётганимдан хурсандман. Бизда муаммолар кўп бўлди. Лекин биз ушбу мавсумда қўлимиздан келган барча ишни қилдик. Биз Берлинда ўтадиган финалга чиқишни истагандик. Аммо "Барселона"га қарши ўйинлар учун шогирдларимни мақташим мумкин.
Биз яна ярим финалда ютқаздик. Агар ҳимояда яхши ўйнаганимизда, финалга чиқишимиз мумкин эди, лекин жамоамнинг бугунги ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим. "Барса" эса ҳақли равишда финалга чиқди.
"Барса"ни мағлуб этиш мумкин, фақат уни тўпсиз қолдириш эвазига. Биз кўп қийинчиликларга дуч келдик, аммо ҳеч қачон таслим бўлмадик. Катта клублар бугунгидек ёки "Боруссия"га қарши Кубок баҳсидек ўйинлардаги мағлубиятлардан чиқиб кета олишни билиши керак», – дейди Гвардиола.