Кириш Регистрация
04/10 21:30 Наполи 3-1 Комо
04/10 23:45 Верона 2-1 Венеция
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас - Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол - Мальорка
05/10 18:00 Удинезе - Лечче
05/10 19:00 Арсенал - Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер - Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм - Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити - Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе - Осасуна
05/10 21:00 Аталанта - Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас - Сельта
05/10 21:30 Вальядолид - Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон - Ньюкасл
05/10 23:45 Интер - Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

«Насаф» «Металлург»га имкониятни бой берди

Баҳо:
+ | -
Мамлакат миллий чемпионатининг охирги турларида кетма кет очко йўқотишлари боис мухлисларини бироз ранжитган «Металлург» Бекобод аҳлига – металлургчилар куни байрамига ажойиб совғани туҳфа этди. Ёшлар таркибининг ғалабасидан бир кун ўтиб асосий таркиб ўйинчилари ҳам Карши шаҳрида «Насаф» футболчилари устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонишди. Учрашувнинг илк дақиқалариданок Рустам Мирсодиқов шогирдлари Каршига ғалаба иштиёқида келганликларини яширишмади. Майдон эгаларини дастлабки дақиқаларда шиддатли тўқнашувлари билан бироз чўчитиб олишгач, илк қарши ҳужумларини ҳам амалга оширишди. Мазкур ҳужум эса мезбонлар дарвозасининг ишғол этилиши билан якунланди. Ботир Қораевнинг ҳимоядаги хатосидан сўнг "Металлург" футболчилари рақиб дарвозасига гол киритишди. Муроджон Тошматовнинг уриниши бартараф этган Ўткир Юсупов, қайтган тўпга зарба берган Аюбхон Нўъмоновнинг зарбасига қаршисида ожиз қолди. Учрашувнинг бундай тус олишини кутмаган майдон эгалари кенг майдон буйлаб хужумга утишди. Аммо "Насаф"нинг ўйини кутилган нитажаларни беравермади. Аксинча, "Металлург"нинг ҳужумлари карши кескинлиги билан ажралиб турди. Учрашувнинг 17-дакикасида мезбонлар "Металлург" дарвозаси томон илк хавфли зарбани амалга оширишди. Артур Геворкяннинг бу галги уриниши бесамар кетди. Бекободликлар эса караб туришмади. Дархол улар олдинга ташланишди ва Мақсуд Каримов Шаҳзодбек Нурматовни ҳужумда ушлаб қолди. Хакам жарима зарбасини белгилади. Дилмурод Каримовнинг жаримадан йуллаган кучли зарбасидан кейин  Ўткир Юсупов тўпни қайтариб юборди. Биринчи тайм ўрталарига келганда «Насаф» ўзига келди ва жамоанинг хужумлари тобора кескин тус ола бошлади. Айни шу паллаларда бекободликларнинг химоя чизиғги вакиллари ишончли ўйнади. Колаверса қаторасига иккинчи учрашувда майдонга чиқарилган ёшва иқтидорли дарвозабон Зафар Сафоев ўзининг ижобий хислатларини намойиш этди. Иккинчи таймда хам учрашувда куриниш узгармади. Мезбонлар катта куч билан олдинга ташланишди. Бекободликлар эса жуда тартибли химояланишиб, карши хужумларда майдон эгаларини эхтиёткорона уйнашга мажбур этишди. Бу охир окибат уз самарасини берд ива «Металлург» сафарда илк, шу билан бирга жуда мухим галабани кулга киритди. Биз ирода курсатгани учун барча футболчиларимизга миннатдорчилик билдирамиз. Бекобод ахлини эса металлургчилар куни байрами билан, «Металлург»нинг карвонбошилардан бири устидан эришган чиройли галаба билан табриклаймиз!   «Насаф» (Қарши) – «Металлург» (Бекобод) – 0:1 (0:1). 2015 йил 15 май. Қарши. "Марказий" стадион. 9-тур. 3500 томошабин. Гол: Аюбхон Нўъмонов (5) Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), В. Лушин (Гулистон), Р. Нўъмонов (Тошкент), Э. Турсунов (Бухоро) Назоратчи: А. Попов (Тошкент). "Насаф": 30.Ўткир Юсупов, 4.Мақсуд Каримов, 5.Ботир Қораев (15. Рой Рок, 46), 17.Артур Геворкян, 18.Баҳром Абдурахимов, 20.Эркин Бойдуллаев, 22.Шоҳруҳ Гадоев, 27.Илҳом Юнусов (16. Алишер Юсупов, 80), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 32.Ҳамза Каримов, 34.Фарруҳ Сайфиев (9. Илҳом Шомуродов, 55). "Металлург": 91. Зафар Сафоев, 4.Ҳикмат Ҳошимов, 6.Дилмурод Каримов, 7.Дониёр Одилов (77. Саиджон Абдужабборов, 82), 8.Аюбхон Нўъмонов, 9.Шаҳзодбек Нурматов (55. Зоҳид Абдуллаев, 88), 13.Александр Ковалёв, 14.Давронбек Каримқулов, 19.Руслан Вагапов, 20.Мирғиёз Сулаймонов, 22.Муроджон Тошматов (23. Миртура Акбаров, 90). Огоҳлантиришлар: Дилмурод Каримов (13), Мақсуд Каримов (19), Артур Геворкян (76), Шоҳруҳ Гадоев (76).
Манба: www.metallurg-pfc.uz
Киритилди: 21:57, 15.05.2015.
Ўқилди: 4264 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.