Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Азиз Ибрагимовнинг "дубли" "Динамо"га ғалаба келтирди

Баҳо:
+ | -

Турнинг энг шиддатли ва муросасиз қарама-қаршиликларидан бири Самарқандда ўтди. Шу куни қўшни Жиззах вилоятининг бош жамоаси «Сўғдиёна» «Динамо» меҳмон бўлди.

Жиззах жамоаси сўнгги иккита ўйинда «Машъал» ва «Бунёдкор» жамоаларини мағлуб этишганидан сўнг, кўҳна шаҳарга юқори кайфиятда келишганди. Шу куни Жиззахдан ҳам 400 нафарга яқин ишқибозлар ташриф буюришганди.

Бевосита учрашувга тўхталадиган бўлсак, баҳс ҳар икки томоннинг ҳужумлари остида бошланиб, бирин-кетин хавфли ҳужумлар юзага келди. Хусусан, 15-дақиқада мезбонларнинг ҳужумлари ўйингоҳни «ларза»га келтирди. Уч ҳимоячидан қочиб кета олган Азиз Ибрагимов кучли зарбаси билан «Сўғдиёна» дарвозаси тўрини титратди, 1:0.

Бу ҳисоб меҳмонларни қониқтирмаслиги аниқ эди. Шу боис иккинчи бўлимни меҳмонлар ҳужумлар билан бошлашди. Агамуродов шогирдлари эса қарши ҳужумда рақибни жазолашга интилишди. Қатор голли вазиятлар 80-дақиқага келиб ҳисобнинг ўзгаришига сабаб бўлди. Чап қанотдан Чипев-Зокиров «паси»дан кейин оширилган тўпни Азиз Ибрагимов ҳимоячидан илдамроқ ҳаракат қилиб ўйиндаги «дубли»ни нишонлади, 2:0.

Учрашувнинг энг фаол футболчиси бўлган «Динамо» ҳужумчиси ҳар икки голни ҳам 17 май куни туғилган кунини нишонлайдиган отасига бағишлади.

Олий Лига. 9-тур. 16 май

«ДИНАМО» - «СЎFДИЁНА» - 2:0

Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент), А. Калинин (Қарши), А. Сидоров (Тошкент), А. Мўминов (Тошкент вил.)

Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент)

Голлар: А.Ибрагимов 15, 80.

"Динамо": 27.Андрей Мельничук, 5.Ильдар Маматказин, 6.Максимилиан Фомин, 7.Отабек Зокиров, 9.Павел Смольяченко, 10.Азиз Ибрагимов, 16.Акмал Холмуродов, 26.Комил Шарофутдинов (4.Бунёд Исроилов, 89), 29.Маъруфжон Муродов (95.Фирдавс Абдусалимов, 79), 33.Николай Чипев, 55.Аваз Агалиев.

Захира: 25.Муҳиддин Худоёров, 17.Жасур Азимов, 19.Ислом Шарипов, 22.Муроджон Тўйчибоев, 23.Тимур Шарипов.

"Сўғдиёна": 31.Михаил Спиридинов, 3.Илҳом Комилов, 4.Элёр Орипов, 5.Акбар Саттаев (28.Санжар Рихсибоев. 81), 7.Санжар Рашидов, 9.Анвар Ражабов (13.Элёр Жаҳонов 67), 10.Жасур Ҳакимов (6.Собир Ҳамидов 63), 17.Музаффар Музаффаров, 21.Акмал Абдураҳмонов, 24.Асилжон Бегимқулов, 40.Муқим Тошматов.

Захира: 1.Михаил Наумов, 8.Суҳроб Қобилов, , 20.Вусол Магерамов, 23.Бобур Қосимов,

Огоҳлантиришлар: А.Саттаев 33, Ж.Ҳакимов 42, П.Смоляченко 54, С. Рашидов 65.

Четлатиш: И.Комилов («Сўғдиёна», 90+3).

Манба: www.fcdinamo.uz
Киритилди: 20:28, 16.05.2015.
Ўқилди: 2648 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.