Аргентина терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионати финалида Испаниядан учраган мағлубияти (0:1) мухлисларнинг миллий терма жамоа бош мураббийи Лионель Скалонига бўлган меҳр-муҳаббатини асло камайтирмади. Аксинча, унинг уйи атрофида ҳар куни одамлар тўпланмоқда, шу сабабли маҳаллий полиция ҳудудни кучайтирилган назоратга олишга мажбур бўлди.
Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари эҳтимолий кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида уй атрофига ҳимоя тўсиқлари ўрнатишган ва ҳудудни мунтазам патруль қилиб туришибди. Шунга қарамай, ишқибозлар мураббийнинг хонадони олдига келишни, қўшиқ айтишни, унинг исмини ҳайқиришни ва автограф олиш ёки бирга суратга тушишни умид қилишни давом эттиришмоқда.
Хабар қилинишича, Скалони кунига икки марта — эрталаб ва кечқурун одамлар қаршисига чиқмоқда. У мухлислар билан кўришиб, автографлар тарқатмоқда ва мулоқот учун вақт топмоқда. Мураббийни кўришни истаганлар сони эса тобора ортиб бормоқда.
Ноқулайликлар ва кучайтирилган хавфсизлик чораларига қарамай, Скалони мухлисларга шахсан миннатдорчилик билдиришда давом этмоқда, оммaнинг омадсиз финалдан кейинги бундай қўллаб-қувватлови эса унинг Аргентинадаги юксак обрў-эътиборини яна бир бор тасдиқлайди.













