Ўзбекистон чемпионатининг 9-турида мухлислар “Ўзбек классико”сига гувоҳ бўлишди. “Пахтакор” ўз майдонида пешқадам “Нефтчи”ни қабул қилди.
Учрашувнинг 35 дақиқасида Кримец ҳисобни очган бўлса, 71 дақиқада Сергеев ўйинга “нуқта” қўйди.
Ушбу ғалабадан сўнг Бабаян шогирдлари очколари сонини 19 тага етказиб, турнир жадвалининг 3-поғонасини эгаллаб туришибди. “Нефтчи” эса 20 очко билан пешқадамликни сақлаб қолди.
"Пахтакор" - "Нефтчи" - 2:0
Гол: Егор Кримец 35, Игорь Сергеев 71
"Пахтакор": Лобанов, Мерзляков, Кримец, Ораховац, Ҳошимов, Исматуллаев, Махарадзе (с), Козак, Каримов, Сергеев, Пардаев
"Нефтчи": Черемисин, Эрматов, Меҳмонов, Пўлатов, Нурбоев, Раҳмонов, Расулов, Қодиров, Саидов (с), Ёқубов, Ҳакимов