Италия ўсмирлар терма жамоаси гуруҳ босқичидан чиқиши биргина ғалаба етарли бўлди. Ўша ғалабада катта рольни “Палермо” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Симоне Ло Фасо ўйнади. Симоне мусобақани заҳира ўриндиғидан бошлади. Аммо Англияга (0:1) қарши учрашувнинг иккинчи бўлимида шундай шижоат билан майдонга тушдики, уч кун ўтиб Ирландияга термасига қарши ўйинда асосий таркибдан жой олди. Унинг ирландларга қарши баҳсдаги голи учрашувдаги ва футболчининг турнирдаги биринчи голи бўлди. Унинг рақибнинг ҳимоячиларини моҳирона алдаб ўтиб дарвоза йўллаган зарбаси аниқ чиқди. Термасининг иккинчи голида эса Симоне ассистентлик вазифасини бажариб берди. Албатта турли клублар скаутлари бу каби мусобақаларни катта эътибор билан кузатиб боришади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, футболчи ўз устида ишлашни давом этса яхши натижаларга эришиши мумкин. Феликс Пасслак (Германия ў.т.ж ва “Боруссия” Д клуби аъзоси)
Германияликлар мусобақанинг гуруҳ босқичидаёқ 7 та гол киритиб бирор мартта ҳам ўз дарвозаларидан гол олиб чиқишмади. Чорак финалда эса пеналтилар сериясида испанлар 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратилди. Ярим финалга қадар Пасслак 4 та учрашувда майдонга тушиб 4 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган ва 1 маротаба голли пас берган. Терманинг иккинчи рақамда тўп сурадиган сардори ва Кристиан Вюк шогирди Феликс, 14 ёшидан Дортмунднинг “Боруссия” жамоасида тарбияланади. Жамоа мураббийлари Феликсни Марио Гётцега ўҳшатишади.
Пасслак нафақат Германия термаси сардори балки клубида ҳам жамоадошлари орасила етакчилик қилади.
Исмаил Аззауи (Белгия ў.т.ж ва “Тоттенхэм” клуби аъзоси)
Пасслак чехлар дарвозасини ишғол қилишидан уч кун олдин белгиялик вингер Исмаил Аззауи икки бор Чехия ўсмирлар терма жамоаси дарвозасини ишғол қилган эди. Ярим аввал эса Исмаил “Андерлехт”дан Англиянинг “Тоттенхэм” клубига ўтган. Келиб чиқиши Марокашлик бўлган Исмаил Белгия пойтахтидаги 19 туманларнинг бири саналадиган Сен-Жосс-тен-Ноде туманида таваллуд топган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, “Шпор”лар “Андерлехт” клуби аъзосини таркибига қўшиб олгани, лондонликларга келажакда фойдали бўлишини таъкидлашган эди. Ҳозирча у таҳминларни оқламоқда. Шу билан бирга белгияликлар ҳам ярим финалга йўл олишди. Бу дегани Исмаил учун гол уришда ва ўзини яхши томондан кўрсатишга имконият бор.













