Бугун 19 май бир қатор футболчи ва мураббийларнинг таваллуд санасидир.
Бугун машҳур футболчилар орасида Андреа Пирло, Диего Форлан каби юлдузларнинг, шунингдек, Берт ван Марвейк, Самвел Бабаян каби тажрибали мутахассисларнинг туғилган кунларидир. Ўзбекистонлик футболчилар орасида “Қўқон-1912” клуби етакчиси Азиз Тўхтабоев ҳам айнан бугунги санада таваллуд топган.
Қизиқ бир жиҳати, яқинда бошланадиган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ишлайдиган ҳакамлардан бири – германиялик Феликс Цвайер ҳам бугун ўз таваллуд кунини нишонламоқда.
Андреа Пирло - ярим ҳимоячи (Ювентус, Италия) 19 май 1979
Берт ван Марвейк – мураббий (Голландия т. Ж.) 19 май 1952
Диего Форлан – ҳужумчи (Интернасьонал, Уругвай) 19 май 1979
Мануэль Альмуния – дарвозабон (Уотфорд, Испания) 19 май 1977
Феликс Цвайер – ҳакам (Германия) 19 май 1981
Азиз Тўхтабоев - ҳужумчи (Қўқон-1912, Ўзбекистон) 19 май 1985
Самвел Бабаян – мураббий (Пахтакор, Ўзбекистон) 19 май 1971
Юқоридаги барча инсонларни биз ҳам таваллуд кунлари билан қутлаймиз!