"Барcелона" клуби ҳимоячиси Хавиэр Маскерано Месси ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтди.
"Месси билан ҳамма футболчиларда учраб турадиган воқеаларга дуч келди. Ҳамма улғаяди ва улғайган сари ундан бунданда кучлироқ ўйин кутишади.
Месси ажойиб футболчи - у фақат гол уришда эмас, Месси ярим ҳимоячига айланди, голли пас амалга ошира оладиган ва ўйинни ўз қўлига оладиган.
Қойил қолмасдан иложимиз йўқ, Месси ҳар ўйинда бизни қойил қолдиради ва ҳар бир ўйинда ўзгача ўйин намойиш этади.
Гвардиола борлигида Месси ҳужум тугатувчи эди - унга Хави, Иниэста ва Бускетслар гол уришига ёрдам беришарди. Энди унда Суарес ва Неймар бор, у ўйинни бемалол ўз қўлига олиши мумкин", - дейди Маскерано.