Бугун 20 май бир қатор футболчи ва мураббийларнинг таваллуд санасидир.
Анъанага мувофиқ равишда бугунги санада таваллуд кунини нишонлаётган футбол жамоатчилиги орасида танилган инсонларни таништиришда давом этамиз.
20 май санасида ҳам бир қатор машҳур футболчилар туғилишган экан. Айниқса, машҳур дарвозабонлар Икер Касильяс ҳамда Петр Чехлар бир кунда туғилган кунини нишонлаётгани кўпчилик учун қизиқ туюлса ажаб эмас.
Вацлав Кадлец – ҳужумчи (Спарта, Чехия) 20 май 1992
Икер Касильяс – дарвозабон (Реал М, Испания) 20 май 1981
Лео Франко – дарвозабон (Сарагоса, Аргентина) 20 май 1977
Оскар Кардосо – ҳужумчи (Бенфика, Парагвай) 20 май 1983
Петр Чех – дарвозабон (Челси, Чехия) 20 май 1982
Роже Милла – собиқ ҳужумчи (Камерун) 20 май 1952
Эллиот Пэриш – дарвозабон (Кардифф Сити, Англия) 20 май 1990
Биз ҳам бугунги санада таваллуд топган барчани муборакбод этамиз!













