Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ҳасанали Қодиров блогида: «Дастурхон атрофидаги гаплар»

Баҳо:
+ | -

Футбол шарҳларида Азамат Абдураимов шундай деди. “Игра состоит из эпизодов. У нас при завершении не хватило мастерства, везения. Андреев мог забить три гола, но не забил. Мы в начале матча пропустили гол. Не было концентрации при выполнении стандарта. О втором голе не буду говорить”. “Пахтакор”нинг ОЧЛдаги сўнги ўйинини шарҳлаб айтган ушбу сўзларни эшитганимдан сўнг совуққон, хотиржам фикр юритиб, жимгина футболга ишқибоз бўла олмаслигимни тушундим. Бу сўзларни “Спорт” канал орқали бутун юрт ишқибозлари эшитди. Ушбу сўзларга эътирозим борлиғимни кўмиб ташлаб, ичимдан тошиб кетди. Мутахассис, вақтинча ишсиз юрган мураббий бўлса-да ўйинни шундай таҳлил қилса, жим туриб бўладими? “Дастирхоним” эскириб, одамларни зериктириб қўймоқда деб эшитган эдим. Жим бўлиб ўзимни четга оломайман. Мақола ёзайин деб яна “Дастурхон” ёзмоқдаман. Ёқмаса, Азизларим Сиздан узр сўрайман.

ҲАСАНАЛИ ҚОДИРОВ. Абдураимовнинг бундай гапларга қў-шил-май-ман. Ўйин эпиэодлардан ташкил топмаган. Ўйин эпизодларнинг арифметик йиғиндиси эмас. Ўйин бир бутун нарса. Тўртта жамоада тўрт хил ўйин структураси бор. Ҳаммамизга хос, ҳаммада бор бир хил қусурлар ана ўша ерда, структура ичида яширин. Азамат эса, фақат эпизодларни кўрмоқда.
Андреевни олайлик. Тўп чап қанотга ҳимоя ортига оширилгани йўқ эди. Жарима ёнида тезланиш олиб, ҳимоячини ортда қолдирган Андреев дарвоза томон эмас, майдон четига қараб тўпга интилган эди. Унга қарши ҳимоячи зич ўйнаяпган эди. Бу зарбдор вазият эмас эди. У эса тўпни қўйиб юборган вазиятда дарвозадан анча нарига “ўлиб қолгунча, отиб қол” қабилида иш тутиб, тўпни тепиб қолди. Бундай вазиятдан Анри ҳам гол ура олмаган бўлар эди. Абдураимов эса, бу ва бунга ўхшаш бошқа вазиятлардан гол кутган экан. Анри дарвозадан чет томон эмас, ҳимоячини ортда қолдириб дарвоза томон югуриб ўткир бурчакдан тўпга қаттиқ зарба бериб узоқ бурчакка гол урар эди. Рибери эса, тезлик билан ҳимоячини ортда қолдириб, алдамчи ҳаракатлар билан уни сочиб ортга бироз қайтиб марказга силжиб яқин бурчакка гол урар эди. Енреевнинг тезлиги йўқ. Ўйин тафаккури ожиз. Бундай вазиятда замонавий футболда ўйинчилар қисқа масофада шериги билан ўйнаб голвар вазиятга ўзи чиқиши керак  ёки голга асистентлик қилиши мумкин. Андреев ким билан иккилик ёки учлик боғламда ўйнаб зарбдор вазиятга чиқа олади? Ҳеч ким билан. Ҳужум якунида яқин масофада шериклари билан зич ўйнаш  бизда йўқ. Ҳужум якунида ҳар чорак сонияда ўзгарувчан вазиятларни назоратдан чиқармай ҳамжиҳат ўйнаб билмаймиз. Креатив ўйин дейсизларми бундай ўйинни. Тўпни қанотдан қанотга марказ орқали ўтказиб, сўнгра ҳаволатиб марказга оширамиз. Бундан бошқасига ақлимиз, ўйинимиз етмайди.

Давоми Ҳасанали Қодиров блогида.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:35, 21.05.2015.
Ўқилди: 5150 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.