Осиё чемпионатининг саралаш турнири “В” гуруҳидан ўрин олган учрашувларни томоша қилиш учун БААга жўнаб кетган "Навбаҳор" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов кеча Наманганга қайтиб келди.
Шу сабабдан кеча кечқурун бўлиб ўтган машғулотларга бош мураббийнинг ўзи бошчилик қилди. Кечга бориб эса юртимиз мухлислари учун яхши хушхабар тарқалди. Яъни Иордания ва Қувайт терма жамоаларининг ўзаро учрашувида дуранг кузтилди. Бу эса мамлакатимиз олимпия терма жамоасига келаси йили Қатарда ўтадиган Осиё чемпионати йўлланмасини тақдим этди.
Жамоа аъзолари “Олмалиқ” билан бўлиб ўтадиган муҳим учрашувга кўтаринки кайфиятда тайёргарлик кўришмоқда. Барча футболчилар мухлисларни қувонтириш мақсадида бор эътиборларини мазкур ўйинга қаратишганлигини айтиб ўтиш жоиз.
23 май куни бўлиб ўтадиган учрашувни соат 19.00да бошланади. Эртага бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги ўйин эса Тўрақўрғондаги “Ёшлик” ўйингоҳида соат 17.00да бошланади.