Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе 1-2 Лацио
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

“Барселона” ўтган мавсум рекорд даражада даромад қилди

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг “Барселона” клуби 2025/26-йилги мавсум якунларига кўра, 1,06 миллиард евро миқдорида даромад қилди. Бу клуб тарихидаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар берди.

Таққослаш учун, 2024/25-йилги мавсумда жамоанинг даромади 994 миллион еврони ташкил этган эди. Гарчи раҳбарият ўтган мавсум якунига кўра 1,075 миллиард евро ишлаб топишни режа қилган бўлса-да, мўлжалдагидан бир оз камроқ маблағ йиғилди. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, 1 миллиард евродан ортиқ пул ишлаб топилганига қарамай, барча харажатлар чегириб ташлангач, “Барселона” мавсумни атиги 200 минг евро соф фойда билан якунлади.

Шу билан бирга, “Барселона”нинг қарз мажбуриятлари ҳам ортиб бормоқда. 2025-йилнинг июнь ойида 469 миллион еврони ташкил этган клубнинг соф қарзи ҳозирги кунга келиб 607 миллион еврога етган.

Даромад манбалари қандай тақсимланди?

Стадион ва инфратузилма: Жамоанинг янгиланган “Камп Ноу” стадионига қайтиши ортидан чипталар савдоси, VIP-пакетлар ва музейдан тушган даромадлар сезиларли даражада ўсиб, 225 миллион еврони ташкил этди (олдинги мавсумда бу кўрсаткич 175 млн эди).

Ҳомийлик шартномалари: Бу борада ҳам рекорд қайд этилди — 265 миллион евро (ўтган мавсумга нисбатан 5 миллионга кўп).

Тижорат ва лицензиялар: Клуб атрибутикалари ва товарлар савдосидан 208 миллион евро ишлаб топилди (+40 млн).

Телетрансляциялар: Жамоа Чемпионлар Лигасини эрта тарк этгани сабабли, телеҳуқуқлардан келадиган даромад 250 миллиондан 246 миллион еврога пасайган.

Трансферлар: Футболчилар сотувидан жамоа ғазнасига 43 миллион евро келиб тушди.

Клубнинг 2026/27-йилги мавсум учун кутилаётган даромади 1,195 миллиард евро этиб белгиланган. Эътиборлиси шундаки, даромадлар билан бир қаторда жамоанинг иш ҳақи фонди ҳам кескин ошиши кутилмоқда. Клубнинг умумий маошлар миқдори 571 миллиондан 636 миллион еврога, бевосита асосий жамоа футболчиларининг маошлари эса 355 миллиондан 477 миллион еврога ошиши режалаштирилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:17, 07.09.2026.
Ўқилди: 1386 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик