Кириш Регистрация

«Манчестер Юнайтед» Кэррикка ўринбосар топди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»да Англия Премьер-лигаси мавсумининг дастлабки қисмида қайд этилаётган натижалардан норози ва жамоа бош мураббийи Майкл Каррикни истеъфога чиқариш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Goal нашри маълумотига кўра, «қизил иблислар» бошқарувида англиялик мутахассиснинг ўрнини таниқли италиялик мураббий Антонио Конте эгаллаши мумкин. Манчестерликлар мутахассис билан дастлабки алоқани ўрнатган.

57 ёшли Конте айни пайтда «Наполи»дан кетганидан сўнг ишсиз. У Англияда аввал Лондоннинг «Челси» ва «Тоттенхэм» клубларини бошқарган.

Англия чемпионатининг беш туридан сўнг «Манчестер Юнайтед» 5 очко жамғарган ва турнир жадвалида атиги 12-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 13:14, 28.09.2026.
Ўқилди: 856 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик