Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракеткаси Денис Истомин Женевадаги туркумига кирувчи теннис турнирининг жуфтликлар ўртасидаги баҳсларида финалга чиқа олмади.
Истомин финал остонасида ўз шериги Александр Бурий (Беларусь) билан биргаликда Колумбия вакиллари бўлган Кабал Хуан Себастьян ва Роберт Фарал жуфтлигига 6:4, 2:6, 8-10 ҳисобларида мағлуб бўлди.