УЕФА президенти Мишель Платини ФИФА президенти сайловида Иорлания шаҳзодаси Али бин Ал-Ҳусайнийни қўллаб-қувватлайди.
Эслатиб ўтамиз бу вазифа учун икки номзод курашолиб боради: ФИФАнинг амалдаги президенти Йозеф Блаттер ва Али бин Ал-Ҳусайн.
"Мен овоз бериш ҳуқуқига эгаман, аммо Али ин Ал-Ҳусайнни қўллаб-қувватлайман. Блаттерга ҳеч қандай қаршилигим йўқ, аммо кетиш учун ўзида куч топа олиши керак", - дейди Платини.