Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Битта яхши ва битта ёмон хабар…

Баҳо:
+ | -

Куникеча Сербия ҳамда Туркия биринчи лигаларида мавсум якунланди.

Ҳар икки чемпионатда 2014/15 мавсум ўз ниҳоясига етиб, элитага йўл оладиган ва иккинчи лига томон равона бўладиган жамоалар номи маълум бўлди.

Сиз азиз ўқувчиларимиз билан бўлишадиган иккита хабаримиз бор: Бири қувончли, иккинчиси сизни унчалик хушнуд этмайди, деб қўрқамиз.

Туркия биринчи лигасида иштирок этган “Манисаспор” таркибида ҳамюртимиз Асрор Гафуров тўп суришидан хабардорсиз. Асрорнинг жамоаси Турк биринчи лигасининг сўнгги турида “Гиресунспор”га қарши баҳс юритиб, 4:1 ҳисобида зафар қучди. Учрашувда ҳамюртимиз тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Аммо чемпионат якунига кўра Асрор тўп сураётган “Маниса” биринчи лигани тарк этди ва энди келаси мавсумни иккинчи лигада ўтказадиган бўлди. Ачинарли жиҳати – манисаликлар ўзларидан бир поғона юқорида турган “Денизлиспор” билан бир хил – 33 очко жамғаришди ҳамда тўплар нисбатигагина бу клубдан ортда қолиб, қуйи дивизонга тушиб кетишди.

Turkiya birinchi ligasi.jpg

Сербияда тўп сураётган легионеримиз Ҳусниддин Ғофуровнинг ишлари эса “беш” дея айта оламиз..!

Бундай дейишга иккита сабабимиз бор! Биринчидан, унинг жамоаси "Явор" ушбу турда ҳам йирик ҳисобда зафар қучди ва иккинчи ўринни нақд қилиб, бир йиллик танаффусдан сўнг Серб олий дивизонига қайтиб чиқди. Яна бир қувонарли жиҳати, Ҳусниддин “Моравац Орион” жамоасига қарши кечган учрашувда ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишни уддалади!

Serbiya birinchi ligasi.jpg

Сўнгги сўз ўрнида айта оламизки, ҳар икки легионеримиз ҳам мавсумни ёмон ўтказишмади. Ҳусниддин ҳам, Асрор ҳам ўз жамоалари таркибида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишди. Аммо Асрор Гафуровнинг эндигина “Маниса” таркибида ўзининг муқим ўрнига эга бўлганида яна-да пастки лигага тушиб кетгани киши дилини хира қилади.

Husniddin Gafurov.jpg

Аммо ишонамизки, профессионал футболга эндигина кириб келаётган ушбу ёш иқтидор эгаси, албатта, ўзини кўрсата олади ва келажакда Асрордан терма жамоамиз даржасидаги футболчи етишиб чиқади!

Asror Gafurov_Uzb_MANISA.jpg    

Манба: Sports.uz
Киритилди: 20:25, 25.05.2015.
Ўқилди: 14410 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.