Кириш Регистрация

Европа лигаси: Эртага финал

Баҳо:
+ | -

27 май куни (эртага) Польша пойтахти - Варшава шаҳридаги «Миллий» стадионида Европа Лигаси-2015 финал учрашуви бўлиб ўтади. Унда Украинанинг «Днепр» ҳамда Испаниянинг «Севилья» жамоалари ўзаро рўбарў келишади. Мазкур финал УЕФА кубоги тарихидаги 44-ҳал қилувчи баҳс­дир (ЕЛ ташкил этилганидан кейинги 6-финал). Биласиз, турнир ғолиби ЕЧЛда ғалаба қозонган жамоа («Барселона» ёки «Ювентус») билан УЕФА суперкубоги учун кураш олиб боради. Бундан ташқари, ғолиб жамоа навбатдаги ЧЛ гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланма олади.

УЕФА ижроқўми ЕЛ-2015 финалининг Варшавада ўтишини 2013 йилнинг 23 май куни тасдиқлаганди. Кейинги йилнинг 29 августида эса ўйиннинг расмий логопити эълон қилинди ва финал элчиси сифатида Польша терма жамоаси собиқ дарвозабони Ежи Дудек танланди.

Жорий йилнинг 28 апрелида кубокнинг Варшавага топшириш маросими ўтказилди. Примас саройида ташкиллаштирилган тадбирда Польша футбол иттифоқи президенти Збигнев Бонек, Варшава раҳбари Ханна Гронкевич-Вальц, ўтган йили кубок эгасига айланган «Севилья» (Испания) вакиллари  иштирок этишди.

Ҳал қилувчи ўйинга чиқарилган чипталар 26 февралдан 25 мартга қадар УЕФАнинг махсус портали орқали сотилди. Улар 4та тоифада ва нархи ўзига яраша хилма-хил. Яъни 40, 65, 90 ва 130 евролик чипталар сотувга қўйилди.

27 май (чоршанба), соат 23:45
«Днепр» (Днепропетровск, Украина) - «Севилья» (Севилья, Испания)
Варшава. «Миллий» стадиони
Бош ҳакам:  Мартин Аткинсон (Англия)

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 18:35, 26.05.2015.
Ўқилди: 5116 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8967]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6481]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5373]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3753]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3546]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2609]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2381]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2362]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2318]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2275]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик