Кириш Регистрация
20/01 00:45 Лацио 0-3 Комо
20/01 01:00 Эльче 2-2 Севилья
20/01 01:00 Брайтон 1-1 Борнмут
20/01 20:30 Қайрат 1-4 Брюгге
20/01 22:45 Буде-Глимт 3-1 Манчестер Сити
21/01 00:52 Копенгаген - Наполи
21/01 01:00 Вильярреал - Аякс
21/01 01:00 Вильярреал 1-2 Аякс
21/01 01:00 Тоттенхэм 2-0 Боруссия Д
21/01 01:00 Спортинг 2-1 ПСЖ
21/01 01:00 Реал Мадрид 6-1 Монако
21/01 01:00 Олимпиакос 2-0 Байер
21/01 01:00 Интер 1-3 Арсенал
21/01 01:00 Копенгаген 1-1 Наполи
21/01 22:45 Қорабоғ - Айнтрахт Ф
21/01 22:45 Галатасарой - Атлетико
22/01 01:00 Бавария - Юнион
22/01 01:00 Марсель - Ливерпуль
22/01 01:00 Ньюкасл - ПСВ
22/01 01:00 Славия - Барселона
22/01 01:00 Челси - Пафос
22/01 01:00 Ювентус - Бенфика
22/01 01:00 Аталанта - Атлетик Бильбао

Уругвай ФИФАдаги коррупция можароси сабаб Суареснинг дисквалификациясини бекор қилиш талаби билан чиқди

Баҳо:
+ | -

Уругвай профессионал футболчилар уюшмаси Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА)дан Испаниянинг «Барселона» футбол клуби ва Уругвай миллий терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суареснинг дисквалификациясини бекор қилишни талаб қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Luis Suares va Jorjo Kyellini. Foto: aliveforfootball.com

Луис Суарес ва Жоржо Келлини. Фото: aliveforfootball.com

«ФИФА амалдорлари коррупцияда гумон қилинаётган экан, биз Луис Суареснинг дисквалификацияси бекор қилинишини талаб қиламиз», – дейилади уюшма баёнотида.

Хабарда қайд этилишича, коррупция ва фирибгарлик ишлари бўйича ҳибсга олинган ФИФА амалдорлари орасида Суаресни дисквалификация қилиш ҳақидаги қарорни қабул қилганлар ҳам бор.

Суарес 2014 йилги жаҳон чемпионати вақтида Италия термаси ҳимоячиси Жоржо Келлинини тишлаб олгани учун Уругвай терма жамоасининг тўққиз учрашувидан четлатилган эди.

Маълумот учун, Уругвай терма жамоаси 2015 йилнинг 11 июнь – 4 июль кунлари Чилида бўлиб ўтадиган Америка Кубоги баҳсларида иштирок этади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:35, 28.05.2015.
Ўқилди: 4752 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.