Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК - Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна - Андижон
20/10 19:00 Нефтчи - Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
20/10 23:59 ПСЖ - Барселона
20/10 23:59 Ливерпуль - Вильярреал
20/10 23:59 Штутгарт - Атлетико
20/10 23:59 Манчестер Сити - АЕК
20/10 23:59 Наполи - Буде-Глимт
20/10 23:59 Порту - ПСВ
20/10 23:59 Рома - Слован
21/10 00:00 ПСЖ - Барселона
21/10 00:00 Манчестер Сити - АЕК
21/10 00:00 Штутгарт - Атлетико
21/10 00:00 Ливерпуль - Вильярреал
21/10 00:00 Порту - ПСВ
21/10 00:00 Рома - Слован
21/10 00:00 Наполи - Буде-Глимт
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Жек Уорнернинг ўғиллари ФИФА тизимидаги коррупция бўйича терговга кўмак беришгани айтилмоқда

Баҳо:
+ | -

ФИФАнинг собиқ вице-президенти Жек Уорнернинг ўғиллари АҚШ футбол федерациясининг собиқ ижрочи вице-президенти Чай Блейзер қатори коррупция бўйича терговга ёрдам беришган. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри манбалардан олган расиий ҳужжатлар ва маълумотларга иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда.

2013 йилда Федерал қидирувлар бюроси ФИФА вице-президенти ва Кариб футбол иттифоқи (КФИ)нинг раҳбари Жек Уорнер фаолияти билан боғлиқ коррупцион жанжал бўйича фаол равишда тергов ҳаракатларини бошлагани маълум қилинганди. ФҚБ ўз терговини Жек Уорнернинг ўғли Дэриан Уорнер гувоҳ сифатида тергов билан ҳамкорлик қилишга рози бўлганидан кейин фаоллаштириб юборган. КФИ ФИФА ижроия қўмитасининг собиқ аъзоси Чак Блейзернинг оффшор ҳисоб рақамига 500 минг доллар ўтказган бир қатор битимлар ФҚБ шубҳаси остига тушган.

Нашрнинг таъкидлашича, Уорнернинг ўғиллари Дэриан ва Дэрилл Блейзер каби ҳукумат билан ҳамкорлик қилган. Улар терговга 27 майда ФИФА амалдорларига айбловлар қўйишга ёрдам берган маълумотларни тақдим қилишган. 2013 йилда ака-ука Уорнерлар яширин тарзда ўзларини айбдор деб тан олганлар, хусусан Дэриан 2006 ва 2010 йилги жаҳон чемпионатларига билетларни ноқонуний тарзда қайта пуллагани, Дэрилл эса ипотека товламачилигида иштирок этганини тан олган.

Маълумотларга кўра, Блейзер ҳукумат билан терговнинг биринчи кунлариданоқ, яъни 2011 йилдан ҳамкорлик қилиб келган. Хусусан, у терговчиларга КОНКАКАФдаги товламачиликлар ва амалдорлар 2010 йилги жаҳон чемпионати учун эҳтимолий овозларни сотиш ва бизнес-битимлар билан боғлиқ ҳолда тўловлар олганлари ҳақидаги маълумотларни тақдим қилган.

Аввалроқ Жек Уорнер даволанаётган шифохонасидан қамоққа олиб келингани маълум қилинганди. У ўтган кечани қамоқда ўтказган, чунки Тринидад ва Тобаго олий суди унинг 2,5 млн доллар гаров эвазига қамоқдан чиқарилишига рухсат бермади.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 15:04, 29.05.2015.
Ўқилди: 3395 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик