Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Бахтиёр Ашурматов: "Бугунги ўйинларидан қўқонликлар уялмасликлари керак"

Баҳо:
+ | -

"Қўқон-1912" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида даст аввал "Навбаҳор" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ишитрок этди, дея хабар бермоқда "Навбаҳор" расмий сайти. 

- Ўйлайманки, бугунги ўйинларидан қўқонликлар уялмасликлари керак. Чунки бугун тенгма-тенг ўйин намойиш этилди. Мухлислар натижадан хафа бўлишсада, охиригача кечган курашдан хурсанд бўлишди деб ўйлайман. "Қўқон-1912"да ҳам "Навбаҳор"да ҳам ажойиб мухлислар бор. Ҳар икки томон ишқибозларига миннатдорчилик билдираман. Йил бошида жамоа тузаётганимизда 10-11 ўрин учун курашадиган таркиб шакллантиришни истамагандик. Бошқа мураббий ҳам 12-13 ўринлар учун кураша олади. 

Бугунги баҳс хал қилувчи ахамиятга эга эди. Агарда мағлуб бўлганимизда, 12-13 ўринлар учун курашишимизга тўғри келарди. Биринчи давра якунига етгач жамоада ўзгариш бўлиши мумкин. Мухлисларимиз бироз кутиб туришса, ҳозирги чигал вазиятга бархам берилади. Жамоа рахбарияти билан келишган холда Олимпия терма жамоаси ва "Навбаҳор" учун фойдали қарорни қабул қилишимиз керак. Вилоят хокимига, бизга бириктирилган хомийларга катта рахмат айтаман. Улар шароит яратиб беришмоқда. Молиявий жихатдан муаммо бизда йўқ. Йигитлар ўтган мавсумда "Бухоро"дан меҳмонда ғалаба билан қайтишган. Шу боис уларга ўйиндан аввал ўзларига бўлган ишончни қайтаришларини таъкидладим.

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 14:30, 01.06.2015.
Ўқилди: 3298 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7421]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4136]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3288]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3244]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2793]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2367]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1658]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1609]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1550]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1443]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик