Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Вадим Абрамов: "Бухоро” жамоаси анча яхши жамоа эканлигини кўрдим"

Баҳо:
+ | -

“Бухоро”-“Локомотив” (2:3) учрашувидан сўнг ташкиллаштирилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ташриф буюрди.

“Учрашув бошида ҳаммаси режадагидай кетаётган эди, лекин биринчи бўлим охирига келиб жуда оғир аҳволга тушиб қолдик. Худога шукур бугун ғалаба қозона олдик.”-дея гап бошлади Вадим Карленович.

- “Локо” жуда кўплаб ҳужумларни кўкка совуришни ўзининг “услубига” айлантириб олди...
- Жуда тўғри айтасиз. Бизнинг энг оғриқли муаммомиз ҳам шунга бориб тақалади. Мен бу ҳолатни шундай баҳолайман, кўплаб вазиятларни вужудга келтиряпмиз-ми, демак биз тўғри ўйнаяпмиз. Лекин вазиятларни голга айлантириш бу бошқа масала. Бу устида ҳали ишлаш керак.

- Рақиб тўғрисида нима дейишингиз мумкин?
- Бизга қарши барча жамоалар ҳам иккинчи рақам остида ўйнашади ва қарши ҳужумларда бизни жазолашга ҳаракат қилишади. Бир нарсани айтишим мумкин, “Бухоро”  ўз мухлислари ва ўз уйида ўйнаяпти, шунга яраша озгина кўтаринки руҳда, кучли шижоат ва мативация билан ўйнашлари керак эди, лекин ундай бўлиб чиқмади ва жамоада кайфият умуман йўқдай туюлди. Биз урган голларни улар ўзлари ўзларига келтиришди десак муболаға бўлмайди. Яхши ҳужум қилаётиб нега орқага ётиб олишди тушунмадим. Шунинг натижасида бизга иккита голни уриш қийинчилик туғдирмади. Лекин кейинчалик “Бухоро” ўзига келди ва яна ўз ўйинини кўрсата бошлади, натижада иккита гол киритишди. “Бухоро”нинг ушбу ўйини нимадан далолат беради?  Бу дегани жамоанинг руҳий ҳолати яхши ва футболчилар қийинчиликлардан чиқа олишнинг уддасидан чиқишади.

- Вадим Карленович, биз сизга “Локомотив” бош мураббийи сифатида эмас, балки Ўзбекистондаги етакчи мутахасис сифатида мурожаат қилмочимиз. Сизнингча “Бухоро”даги ушбу инқироз нима сабабдан юзага келди? Мочинов қаерда хато қилди?
- Бу саволга жавоб бериш қийин, чунки жамоа ичида нима бўлаётганидан хабарим йўқ. Бу ҳолат келиб чиқиши учун ёки жамоада молиявий томонидан камчилик бўлиши керак ёки жамоа раҳбарияти ва мураббийлари тўлалигича ушбу инқирозга сабабчи бўлишади. Мен билишимча жамоангизда молиявий аҳвол анча яхши, ёмон эмас. Яна бир сабаб, жамоа бир-иккита мағлубиятдан сўнг, футболчиларда руҳий пасайиш кузатилади ва бу ҳолатдан чиқиб кетиш қийин кечади. Лекин мен бугун футболчиларнинг руҳияти ҳам жойида эканлигини кўрдим.

Умумий қилиб айтадиган бўлсам, “Бухоро” жамоаси анча яхши жамоа эканлигини кўрдим. Бу жамоа бошқа ўйнаган жамоаларимизга нисбатдан кучсизроқ дея олмайман. Анча-мунча жамоалардан яхшироқ натижани қайт этади деб ўйлайман. Фақатгина муаммоларни юзага келтираётган омиллар бартараф этилса бас. Мухлисларингиз-ку алоҳида мавзу. Бунақа мухлисларига эга жамоалар фақат ва фақат юқори ўринларда юриши керак, ҳеч бўлмаганда мухлислар ҳурмати.

- Мочинов қаерда хато қилди?
- Бир нарса дейиш қийин, балки бу касбни танлаб хато қилгандир. У ёш мутахасис, унга олий лига жамоасини ишониб топширишди, балки шуерда хато қилингандир. Агар у “синиб” қолмаса, балки бошқа жамоада иши юришиб кетар.

- Биринчи тур якунланишига 4 тур қолди. Иккинчи давра учун жамоангиз янги футболчилар харид қиладими?
- Йўқ, бизни бугунги таркиб қониқтиради.

- “Трактор” жамоасидан кейин “Локомотив” жамоасини нолдан ташкил этилишида сизнинг ҳам катта ҳиссангиз бор. Айтингчи қандай қилиб қисқа муддат ичида бу ишни уддаладингиз?
- Биз бошимиздан жуда оғир дамларни ўтказгандик. Бунинг устига бизда маблағ ҳам йўқ эди. Футболчилар 5 йил бепул ўйнашди. Ҳозир-чи ? Қани бир ой маошини олмасин, қанча гап-сўзлар бўлади. Аввал бу ишлар йўқ эди. Футболчилар бепул, футболга севгилари учун,  фақат футбол ўйнаш учун жамоага келишганди.

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 07:13, 02.06.2015.
Ўқилди: 3664 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.