Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Ежи Дудек: Моуриньо «Реал»да «каламуш» борлигини айтган

Баҳо:
+ | -

“Реал” жамоасининг собиқ дарвозабони Ежи Дудек ўзининг автобиографиясида 2011 йилда Мадрид клуби ва “Барселона” ўртасида бўлган учрашувдан кейинги нохуш ҳолат ҳақида сўзлаб берди.

“2011 йилда “Барселона” билан дуррангдан кейин Моуринью кийиниш хонасига келиб, биз ёмон натижага эришмаганимизни айтди. Бу билан баҳслашиш қийин эди, чунки биз бутун иккинчи тайм 10 киши бўлиб ҳаракат қилдик, бироқ учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.Сўнгра Моуринью қўшимча қилиб: “Матбуот билан яхши муносабатда кўринасизлар. Биламан, биз журналистлар билан ҳамкорлик қилишимиз керак, бироқ сиз улар билан шунчалик яқинсиз деб ўйламагандим. Ўйинга 4 соат қолганда телевизорни ёқиб, нимани кўрганимни биласизми? Экранда бизнинг ўйинга тушириладиган таркибимизни кўрдим, жин урсин!”, деб аччиқланиб гапирди Жозе.

Сўнгра у бақириб: “Орамизда каламуш бўлса, сиз рақибни қандай қилиб ҳайратлантирмоқчи бўлдингиз? Ҳа, ҳа, каламуш”, деб айтди.“Биз бутун ҳафта машғулот ўтказдик, сюрприз қилмоқчи эдик, Пепени Мессига халақит қилиши учун ярим ҳимояга қўйган эдик. Бизнинг тактикамиз рақибни ипсиз боғлаб қўйиши керак эди. Ундай экан, нима учун бу фойда бермади?” Ҳеч қайси биримиз бунга жавоб бермадик. Бироқ Моуринью бақиришни бошлади:

“Мен ҳар доим сизнинг олдингизда бораман, генералга ўхшаб содир бўлиши мумкин бўлган ҳамма нарсани назорат қиламан. Мен ҳар доим сизнинг орқангиздан ўзимни оловга ташлайман. Биз ҳужумга ўтаётганимизда, кимдир орқамдан пичоқ санчгандай бўлди. Сизлардан бирингиз ўйиндан олдин орқамдан пичоқ санчди”.

Унинг кўзларига ёш келди. Ҳеч қачон Жозени бундай алфозда кўрмаган эдим. Ва у яна бақиришда давом этди:“Қани ўша сотқин каламуш? Бу ким бўлиши мумкин? Балки, сендирсан?” деб қўли билан Мадридда туғилган Гранерони кўрсатди ва буни шундай тушунтирди: “Бу сотқин жамоада анчадан бери ўйнаётган одам бўлиши керак” деб, яна 3-4 нафар болаларга юзланди ва: “Қандай қилиб сиз устида бир ҳафта ишлаган нарсамизни барбод қилишингиз мумкин? Сизлар менга панд бердинглар. Сиз ўзингизга, яқинларингиз ва дўстларингизга панд бердинглар. Мен ўша тили узун кимсани албатта топаман. Бироқ ҳозир бу керакмикан, билмайман. Мен сизлардан тўйдим ва чарчадим”.

Шундан кейин Жозе қўлидаги идишни деворга улоқтириб, эшикни тарсиллатиб ёпиб, чиқиб кетди”, деб хотирлайди ўша вазиятни Дудек.

Манба: kun.uz
Киритилди: 11:39, 03.06.2015.
Ўқилди: 4525 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.