Кириш Регистрация
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон 0-0 Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив 0-0 Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро 1-1 Хоразм
11/03 22:45 Байер 1-1 Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Ё «Ювентус»да қоламан, ё «Барселона»га ўтаман

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» ҳужумчиси Душан Влахович фаолиятини Турин клубида ёки «Барселона»да давом эттириш ниятида.

Сербия терма жамоасининг 26 ёшли форварди жароҳати сабабли ноябрь ойининг охиридан бери майдонга тушмаяпти. У А Сериянинг 27-туридан ўрин олган ва 1 март куни бўлиб ўтадиган «Рома»га қарши ўйинда иштирок этишни режалаштирган.

Душаннинг Турин клуби билан шартномаси 30 июнгача мўлжалланган бўлиб, футболчи келишувни узайтириш имкониятини инкор этмаяпти. Tuttosport нашрининг хабарига кўра, у барча вариантларни баҳоламоқда ва энг асосийси — «Ювентус»да қолиш.

Сербиялик футболчи «бьянконери» раҳбарияти унга қандай шартлар таклиф қилиши мумкинлигини тушуниш учун клуб раҳбарлари билан учрашув сўраган.

Агар клубдан кетиш муқаррар бўлса, Влахович учун асосий вариант — «Барселона» бўлади. Шунингдек, ҳужумчига «Милан» ва АПЛ клублари ҳам қизиқиш билдиришган.

Влахович жорий мавсумда А Сериянинг 13 та ўйинида 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 22:03, 19.02.2026.
Ўқилди: 2902 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.