«Реал» президенти Флорентино Перес Рафаэль Бенитеснинг жамоага бош мураббий этиб тайинлангани борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Реал»да талаб ҳамиша кучли. Мақсадга эришиш йўлида янги мураббий бизни янада кучлироқ қилади. Бенитес футбол ва «Реал» билан нафас олади.
Рафа катта иштиёқ билан ишлайди. У кўп совринларни қўлга киритган. Бенитес ўйинларга катта эътибор билан тайёргарлик кўради. Унинг иши асосида аниқ услуб ётади.
Бенитес – бизнинг одам. У 13 ёшдан 20 ёшгача "Реал"да ўйнаган. Кейин турли даражаларда мураббий сифатида ишлаган. У эса ҳамиша ғалабаларга ташна клубга ташриф буюрди», – дейди Перес.