Кириш Регистрация

ТОП-5. «Ливерпуль»нинг 9 рақам эгалари

Баҳо:
+ | -

Ҳар бир жамоанинг бирор бир рақамда ўйновчи футболчилари клуб томонидан алоҳида эътироф этилиб келинган. Биз ушбу саҳифамиз орқали «Ливерпул» тарихида тўп сурган энг яхши 9 рақам эгалари ТОП-5 лигини сизнинг ҳукмингизга ҳавола қиламиз.

5. Жонсон Девис
Девис «Ливерпул» шарафини 1976-1982 йиллар мобайнида ҳимоя қилган ва бу давр ичида 213 та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини 78 марта ишғол қилган. «Қизиллар» ҳужумчини 1976-йилда 200 минг фунт стерлинг эвазига сотиб олишган эди. Жонсон бу пулларни тўла оқлайди. Жамоа билан биргаликда 3 марта Чемпионлар кубогида муваффақият қозонади.

4. Фернандо Торрес
Испаниялик ҳужумчи «Ливерпул»да қисқа муддат тўп сурган бўлишига қарамасдан, жамоа тарихидан жой ола билди. Торрес 2007-2011 йилларда «қизиллар» либосида 142 та ўйинда 81 та голга муаллифлик қилган. Афсуски ҳужумчи клуб билан бирорта ҳам совринни қўлга кирита олмагач, Англияда рекорд даражадаги сумма эвазига «Челси»га ўтиб кетади.

3. Иан Сент-Жон
1961-йилда «Ливерпул» «Мотервал»дан Сент-Жонни 37,5 минг фунт стерлинг эвазига сотиб олади. Шотландиялик ҳужумчи клубда 10 мавсум давомида тўп суриб, 425 учрашувда 118 та голга муаллифлик қилган. Иан жамоа сафида 2 марта Англия чемпионлигига сазовор бўлди.

2. Робби Фаулер
Фаулер фаолиятини 1993-йилда «Ливерпул»да бошлади ва 2001-йилгача «қизиллар» шарафини ҳимоя қилди. Робби шундан сўнг 2005-2007 йилларда ҳам клуб сафида ҳаракат қилди. Инглиз ҳужумчиси 369 беллашувда 183 марта гол киритган. у 10 мавсум ичида Ливерпулликлар билан 6 та мусобақанинг бош совринига сазовор бўлган. Фаулер клуб тарихидаги 4-тўпурардир.

1. Иан Раш
«Ливерпул» тарихидаги энг яхши футболчи бу Рашдир. Уелслик ҳужумчи 1980-1996 йиллар мобайнида 660 та учрашувда 346 та голга муаллифлик қилган. У жамоа билан биргаликда 18 та соврин соҳибига айланди. Жумладан 5 марта Англия чемпиони бўлди. Иан 1984 йилда чемпионат тўпурари бўлган ва «Олтин бутса» соврини соҳибига ҳам айланган. Ўша йили у Англиянинг энг яхши футболчисига аталган совринга ҳам эга чиққан.

Юсупов Фурқат
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 22:54, 03.06.2015.
Ўқилди: 5451 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [10959]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [5860]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [4600]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [4245]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3986]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [3196]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [3071]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2185]

"Барселона"нинг мағлубияти жанжалга айланди. Тафсилотлар [2100]

Sport ва Futbol телеканалларида 14-февраль куни 2 та футбол, футзал ва шахмат турниридан трансляциялар бор [2050]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.