Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Ёшларимиз Германияга мағлуб бўлдилар

Баҳо:
+1 | -

Ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатининг "F" гуруҳи вакиллари Германия ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари ўртасидаги учрашувда ёшларимиз йирик ҳисобда мағлубиятга учрадилар.

Учрашув бошиданоқ немис ёшлари ташаббусни қўлга олишди. Улар тўп муомаласида, ҳужумлар уюширишда устунлик қила бошладилар. Футболчилармиз ҳам тартибли ҳимояланишди, тўп узатишларда аниқ ҳаракат қилишди. Вақти-вақти билан қарши ҳужум уюштиришга уринишди. Аммо германияликлар футболчиларимизга имконият бермадилар.

Биринчи бўлим ўрталарида Ўринбоев узоқдан ноаниқ зарба бера олди, холос. 33-дақиқада сардоримиз Соҳибов дарвозамиздан 30 метрлар узоқликда рақибини ерга қулатди. Бир қарашда бу жуда узоқ масофа эди, аммо Штендера ўша масофадан жарима зарбасини жонли деворимиз устидан ошириб дарвозага жойлади.

Иккинчи бўлимда ҳам вакиллармизда фаоллик сезилмади. Бунинг устиа футболчилармиз оддий тўп узатишларда ҳам хатоликларга йўл қўя бошладилар. 60-дақиқада жарима майдончамиз олдида аввал бир ҳимоячимиз оддий ҳолатда тўпни олдириб қўйди, аммо хавф юзага келмади, унинг ортидан яна бир футболчимиз шеригининг хатосини такрорладива рақиблар сардори Кевин Акпогума бу хатоларга гол билан жавоб берди.

Асосий вақт тугашига 6 дақиқа қолганида биринчи гол муаллифи Штендера шериги билан "девор" услубида ўйнаб, жарима майдончамиз ичига кирди ва дарвозабонимизнинг яқин бурчагини аниқ нишонга олди — 3:0.

Шу тариқа, Германия ёшлари иккинчи турдаёқ кейинги босқич масаласини ҳал қилдилар.

ЖЧ U20. "F" гуруҳи

2-тур

Германия - Ўзбекистон 3:0 (1:0)

Голлар: Штендера (33, 84), Акпогума (59)

Германия - 1. Марвин Швайбе, 2. Гриша Проемел, 4. Кевин Акпогума (С), 5. Никлас Старк, 7. Левин Оезтунали, 8. Вилли Стейнман, 10. Марк Стендера, 11. Юлиан Брандт, 15. Марк Кэмпф, 16. Роберт Бауэр, 18. Хани Мухтар

Ўзбекистон - 12. Дилшод Ҳамроев, 2. Рустамжон Ашурматов, 3. Иброҳим Абдуллаев, 5. Одил Ҳамробеов, 6. Акромжон Комилов, 8. Жавоҳир Соҳибов (С), 9. Элдор Шомуродов, 10. Отабек Шукуров, 17. Достонбек Ҳамдамов, 19. Забиҳилло Ўринбоев, 20. Достонбек Турсунов.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:06, 04.06.2015.
Ўқилди: 7148 марта.
Фикрлар: 36 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6347]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2997]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2994]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2077]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1939]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1886]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1752]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1525]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1525]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1524]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик