"Қироллик клуби" голеадори Криштиану Роналду Испания примеросида май ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.
Португалиялик вингер май ойида 4 учрашувда майдонга тушди ва шулардан 3 тасида "хет-трик" қайд этишга эришган ҳолда 48 гол билан якунда Ла Лига тўпурарига айланди. "Реал"нинг май ойидаги рақибларидан "Эспаньол", "Севилья" ҳамда "Хетафе" клублари Роналдудан бир учрашувда 3 тадан гол ўтказиб юборишга мажбур бўлдилар.













