"Реал" яримҳимоячиси Тони Кроос жамоа собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти бундеслига жамоаларидан бирини бошқариши мумкинлигига ўз фикрини билдирди.
"Анчелотти бундеслига жамоалари учун қизиқарли вариант бўлиши мумкин эди. Сўзсиз, 1-2 та немис клублари бундай машҳур мураббий учун вариант бўлади. Анчелотти халқаро даражада ишлашга тайёр. У инглизчада гаплаша олади.
Нимага у "Бавария"дек жамоада мувафаққиятга эриша олмасди? У немис жамоасига яхшигина мос келарди". - деди Тони Кроос.