Янги Зеландияда ўтаётган ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати нимчорак финалида Австрия ва Ўзбекисон ёшлар терма жамоалари ўртасида учрашув ниҳоясига етди. Ёшларимиз ажойиб ўйин кўрсатиб, европалик тенгдошларини мағлу этишди ҳамда жаҳон чемпионати чорак финалига йўл олдилар.
Ёшлармиз учрашувни ишончли бошладилар. 3-дақиқада Ўринбоевга қарши қўполлик учун жарима зарбаси белгиланди. Қосимов бажарган жарима зарбасини Казали қайтарди, қайтган тўпни Ғиёсов дарвозага йўллай олмади. Шундан кейин ҳам вакиллармиз майдондакичик устунлик қила бошладилар.
Бўлим ўрталарига келиб австрияликлар ҳам фаоллаша бошладилар, уларнинг ҳужумлари хафли тус ола бошлади, аммо гоҳ посбонимиз яхши ҳаракат қилган бўлса, гоҳ ҳимоячиларимиз тўпни қайтардилар. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлим бошланиши биз учун омадли келди. Миржамол Қосимов ажойиб пас билан Ҳамдамовни бирга-бир вазиятга чиқарди, Достонбек мўлжалда адашмади - 1:0.
Шундан сўнг Австрия ҳужумга зўр берди. Футболчиларимиз бу босимга дош бера олишди ва биринчи голдан ўн дақиқа ўтиб Ҳамдамов ўзининг "дубли"ни қайд этди. Рустам Ашурматов рақиб жарима майдончаси ичида ҳимоячилар қуршовида бўлишига қарамасдан дарвозага зарба бера олди, тўп устунга тегиб қайтди, унга Ҳамдамов зарба берди, тўп дарвозабоннинг қўлини "сийпалаб" дарвозадан жой олди - 2:0.
Иккинч голдан сўнг ҳам австрияликлар яна ҳужумга отланишди.Аммоҳимояиларимизва дарвозабонимиз хатоларгайўл қўймадилар. Руҳий хотиржамликка эга бўлган футболчиларимиз ўз ўйинларинини кўрсата бошладилар. Бирин-кетин хавфли ҳужумлар уюштирдилар. Аммо дарвозаларга бошқ тўп киритилмади. Ёшларимиз ажойиб ғалабага эришдилар ва чорак финалга йўл олдилар.
Энди ёшларимиз чоракфиналда Африка вакили - Сенегал ёшлар терма жамоаси билн ярим финал йўллнмаси чн курашадилар.
Австрия U-20 – Ўзбекистон U-20 0:2 (0:0)
Голлар: 0:1 – 47 Хамдамов, 0:2 – 57 Хамдамов.
Австрия U-20 – Казали, Линхарт, Гугганиг, Розенбихлер, Бранднер, Блуч (Кройцер, 61), Раснер, Лаймер, Михорль (Грубер, 50), Гриллич, Гшвайдль (Грубек, 67).
Ўзбекистон U-20 – Ҳамроев, Абдуллаев, Хамробеков, Комилов, Сохибов, Косимов (Шомуродов, 69), Гийосов, Хамдамов (Нормуродов, 90), Шукуров, Ашурматов, Уринбоев.
Огоҳлантиришлар: Ҳамдамов (39), Линхарт (45).