Лондоннинг “Челси” футбол жамоаси бош мураббийи Жозе Моуринью яқин орада жамоа билан шартномасини узайтиради. Португалиялик мутахассиснинг лондонликлар билан янги келишуви 4 йилга мўлжалланади.
The Times нашрининг хабар беришича, 52 ёшли мураббий солиқлардан кейин йилига 7,25 млн фунт стерлинг маош олади.
Моуриньюнинг ёрдамчилари ҳам “Челси” билан яхшиланган шартларда янги шартномалар имзолайдилар.
Моуринью 2013 йилнинг ёзида «Челси»га қайтиб келган эди.