"Реал Кастилья" бош мураббийи Зинедин Зидан "ПСЖ" ҳужумчиси Златан Иброҳимовични ҳурмат билан тилга олди.
"Иброҳимович муаммо келтириб чиқаради деб ўйламайман. У "ПСЖ"да кўп нарсаларга эришди. Ҳа, у ўзига юқори баҳо беради, аммо майдонда ҳақиқий чемпиондай ҳаракат қилади. Бу унинг феъли. Ҳеч ким уни ўзгартира олмайди. Криштиану Роналду ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин.
Баъзан у ўзини катта тутади. Аммо уни яқиндан билгач, ундай эмаслигини тушунасиз. Мен Иброҳимович билан шахсан танишмасман, аммо ундай футболчилар ҳар жоим керак", - дейди Зидан.