Олий лига 13-тури доирасида "Қизилқум" ва "Навбаҳор" ўртасида кечган қизиқарли учрашувда майдон эгаларининг қўллари баланд келди.
Учрашувнинг биринчи бўлими Баҳриддин Ваҳобов ва Мўйдин Мамазулуновга аталди. Бу ики футболчилар иккитадан гол киритишди.
Иккинчи бўлимда Мамазулунов алмаштирилди, Ваҳобов эса ўйинни давом эттириб, 77-дақиқада пенальтидан гол киритиб, "хет-трик"ни нишонлади ва жамоасининг ғалабасини таминлади.
Олий лига, 13-тур
"Қизилқум" - "Навбаҳор" 3:2 (2:2)
Голлар: Баҳриддин Ваҳобов (5, 39, 77-пен) — Мўйдин Мамазулунов (7, 21)
"Қизилқум": 1.Эркин Жабборов, 6.Фаррух Хайдаров, 8.Акмал Рустамов, 10.Бахриддин Вахобов, 11.Алишер Саноев, 21.Миржалол Қурбонов, 23.Шерали Жўраев, 24.Асқар Мухиддинов, 30.Сарвар Холматов, 50.Георгри Квесиешвили, 92.Азизбек Усмонов.
"Навбаҳор": 1.Александр Меленчук, 2.Алишер Саматов, 7.Санъат Шихов, 8.Азим Аҳмедов, 9.Илҳом Бойдедаев, 11.Отабек Валижонов, 25.Мўйдин Мамазулунов, 27.Роббим Ҳасанов, 29.Дилшод Жабборов, 50.Юрий Рижко, 89.Бобир Акбаров.