Ламин Ямал 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Испания-Бельгия ўйинида энг яхши ўйинчи деб топилди.
Чорак финал ўйини Испаниянинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ямал гол ура олмади.
Бу 18 ёшли испаниялик вингернинг турнирдаги иккинчи мукофоти. Унинг биринчи мукофоти 1/8 финалда Австрия устидан 3:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин қўлга киритилганди.














