Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Бахтиёр Ашурматов: "Дурангга мос ўйин бўлди"

Баҳо:
+1 | -

"Қизилқум" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжумани биринчи қисмида "Навбаҳор" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Ўйин жанговор руҳда ўтди. Афсуски, ҳимоядаги хатоларимиз бизга қимматга тушди. Бугун дурангга мос ўйинга гувоҳ бўлдик. Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун ҳаракат қилишди. Омад "Қизилқум"га кўпроқ кулиб боқди. Шу сабабли мағлубиятга учрадик.

"Қизилқум"га қарши баҳс биз учун катта ахамиятга эга эди. Сабаби, агарда навоийликларни мағлуб этганимизда мусобақа жадвалида юқорироқ ўринларга кўтарилиб олардик. Биринчи даврада ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик дейиш мумкин. Яна олдинда иккита чемпионат ўйинлари бизни кутиб турибди. Вазиятни тўғирлаб, мухлислар олдида айбимизни ювишимиз керак. Бошқа иложимиз қолмади.

Бахриддин Ваҳобов ушбу мавсумда яхши ўйин кўрсатмоқда. Учрашувдан олдин ҳам буни айтиб ўтгандим. У голга чанқоқ ва ҳар бир вазиятдан унумли фойдаланиш имкониятига эга ўйинчи. Бахриддиннинг керакли жойда бўлиш хислати эвазига "Қизилқум" бугун 3 очкони қўлга киритди. Дарвозабонимиз жароҳати? У ҳозир бемалол юра олмаяпти. Меленчук йўқ жойдан жароҳат олди. Унинг шикастланиши ҳам "Навбаҳор"га салбий таъсир ўтказди. Захирадан ўйинчи чиқариб, ўйинни кучайтириш имконидан маҳрум бўлдик. Шаҳбоз Эркиновни афсуски ўйинга тушира олмадик, -дейди Ашурматов.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 23:36, 18.06.2015.
Ўқилди: 3967 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6437]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3574]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3205]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3022]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [2970]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2203]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2168]

«Барселона» Ромерони сотиб олмоқчи, бироқ трансфернинг фақат битта кутилмаган шарти бор [1845]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1505]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1475]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик