Кириш Регистрация

Луис Энрике: «Требл деган сўз тушимизга ҳам кирмаган эди»

Баҳо:
+ | -

"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике "Cадена Сер" каналига интервью бериб ўтди.

— Жамоа учун ортда қолган мавсум омадли келди дейсизми ёки "Барселона"нинг куч иродаси барчасидан устун бўлдими?
— Агар "Барселона" асл кучини кўрсатди десам ноўрин бўлади, ҳа, биз учун ортда қолган мавсум жуда ва жуда омадли келди. Лекин биз ўз кучимизга ишониб барча совринларда ғалаба қозондик. Ишониб айтаманки, келаётган мавсум ҳам биз учун омадли келади.

— Бутун мавсум бўйича жамоада энг яхши ўйин намойиш қилган ўйинчи ким бўлди сиз учун?
— Бу саволга жавоб бериш жуда қийин. Чунки "Барселона"да ҳар бир ўйинчи супер ҳолатда бўлди, ҳатто захирада қолиб кетганлар ҳам... Вермаленнинг ўзини оладиган бўлсак, биз уни асосий ўйинларда тушира олмасдик, лекин у жароҳатига қарамасдан машғулотларда фаол ҳаракат қилди. Дуглас, Мунир, Сандро Рамирес ва яна бир қатор захира футболчилари асосий ўйинчилар билан бир хил савияда бўлиб туришди. Жамоамдаги барча футболчиларга 5 баҳо!

— Лионель Месси, Суарес ҳамда Неймар учлиги ҳақида бир оғиз гапириб ўтсангиз...
— Бу учлик ақл бовар қилмас натижалар олиб келишда фантастик даражада ҳаракат қилишди. Бир мавсум 122 та гол уриш — бу фантастикадан бошқа нарса эмас. Футболчи 1 дона гол уриш учун қанча куч, қанча меҳнат талаб қилинишини ўзи жуда яхши билади. Месси ўзга сайёралик футболчи, ҳа! У футболда қилаётган ишларни ҳеч ким, қайтараман, ҳеч ким амалга ошира олмайди. Суарес идеал ва ҳақиқий ҳужумчиларга хос ва мос ўйинчи. У ҳақиқий курашчи, ҳар қандай ҳимояни бузиб ўтиб кета оладиган танк ва асосийси ажойиб инсон. Неймар бир оз эркатойроқ, буни сиз ҳам билсангиз керак (кулади)... Лекин уни майдонда қилаётган финти, голлари тахсинга сазовор. Мени шундай ҳужум учлигим бор экан, ҳали ҳаёт давом этишидан дарак бериб туради.

— "Барcа" треблга иккинчи бор эришди, буни эса ҳали тарихда ҳеч қайси клуб эплай олмаган. Нима деб ўйласиз, кейинги йил ҳам требл қайд эта оласизларми?
— Бир ярим йил олдин требл деган сўзни тушимизда ҳам, хаёлимизда ҳам ўйлаб кўрмаган эдик, ҳатто Копа Дел Рейда ютиб, совринни қўлга киритганимизда ҳам требл амалга ошишини кутмаганмиз. Шундай экан, эртанги кун қандай ўтишини, кейинги мавсум қандай бошланиши ва қандай якунланишини яратган билади. Лекин тўхтаб қолмасдан яна бир бор кетма-кет уч совринни қўлга киритишга ҳаракат қилган бўлардик. Ҳали барчаси энди бошланмоқда.

Манба: www.fcb.uz
Киритилди: 03:41, 19.06.2015.
Ўқилди: 6193 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.