Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

«Барселона» ижарага олинган ҳужумчини тўлиқ сотиб олишга қарор қилди

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Хамза Абделкарим тез орада доимий асосда «Барселона» клубига ўтади. Қишки трансфер ойнасида «кўк-анорранглилар» мисрлик футболчини Қоҳиранинг «Ал-Аҳли» клубидан жорий мавсум якунига қадар ижарага олган эди.

Журналист Габриэль Санснинг берган маълумотларига кўра, Испания клуби 18 ёшли футболчини тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланишга қарор қилган. Ушбу келишув «Барселона»га 3 миллион еврога тушади, бонуслар билан эса бу сумма 5 миллион еврогача етиши мумкин.

Эътиборли жиҳати шундаки, Хамза Абделкарим муқаддам миллий жамоа сафида умуман майдонга тушмаган бўлса-да, Миср терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун якуний қайдномасидан жой олди. Истиқболли ҳужумчи ҳозирча «Барселона»нинг асосий таркибида ҳам ўйин амалиётига эга бўлгани йўқ — у клубнинг ўринбосарлар жамоасида тажриба тўпламоқда.

Киритилди: 11:02, 22.05.2026.
Ўқилди: 2757 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик