Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзининг атирларини яратмоқчи. Бу ҳақда португалиялик суперюлдуз ўзининг твиттердаги аккаунтида маълум қилди.
“Мен ёзнинг охирига атир маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўяман. Янгиликларни кузатиб боринг”, деб ёзди Роналду.
Португалиялик парфюмерия маҳсулотларидан ташқари, CR7 (Cristiano Ronaldo 7) бренди остида эркаклар ички кийимлари, кийим-кечак ва пойафзал ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Роналду таклиф қиладиган эркаклар иштонини 17 евродан 40 еврогача, кўйлакларни 65 евродан 100 еврогача, CR7 пойабзалини эса 79 евродан 299 еврогача нархда сотиб олиш мумкин.
17 июнь куни футболчи шарафига янги галактикага унинг номи берилганди.
2014 йилда Goal.com портали Роналдуни дунёдаги энг бадавлат футболчи деб эътироф этди. Таҳлилчилар унинг бойлигини 210 млн еврога баҳолашмоқда. Португалиялик супер футболчи бундай катта миқдордаги пулни “Реал” билан шартномаси ҳамда Toyota, Nike, Herbalife, Emirates, Castrol, Samsung ва бошқа брендлар билан ҳамкорлиги ҳисобига тўплаган.