Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

Бобур Давлатов Европа Лигасида ўйнаши мумкин

Баҳо:
+ | -

УЕФА Москванинг “Динамо” клубини бир йилга Еврокубоклардан четлатди. Ташкилотнинг молиявий масалаларни назорат қилиб борувчи Арбитраж палатаси “Динамо”га молиявий фэйр-плейни бузган, дея айб қўйди. Москва клуби ушбу қарор юзасидан Лозаннадаги арбитраж суди (CAS)га мурожаат қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Динамо” ўтган мавсум Россия премьер-лигасида 4-ўринни эгаллаган эди. Энди Европа Лигасида “Динамо”нинг ўрнини мавсумни 5-поғонада якунлаган “Рубин” эгаллайди.

Таъкидлаш жоиз, “Рубин” клубининг ўринбосарлар таркибида ҳамюртимиз Бобур Давлатов етакчи мақомига эга бўлиб олган. Ярим ҳимоячи бўлишига қарамай, у ўтган мавсум қозонликлар сафида тўпурарлик маҳоратини намойиш этди. Мураббийлар Давлатовни келаси мавсум асосий таркибга таклиф қилишларига умид билдириб қоламиз.

Манба: olamsport.com
Киритилди: 17:36, 19.06.2015.
Ўқилди: 8810 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик