Янги Зеландияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Равшан Ҳайдаров шогирдларининг ўйинини томоша қилар эканман, ўзбек футболи машҳур титаник кемаси сингари чўкишда давом этаётганига тўла тўкис амин булдим.
Нега айнан титаник сингари? Ушбу фильмни кургансиз, кема капитанининг бепарволиги, маъсулиятни ҳис этмаслиги, ўзига ва кемага булган ортиқча ишонч туфайли ушбу фожиа рўй беради. Кема айсбергга урилгач секин-аста қуйи палубаларга сув тўла бошлайди ва тепага кўтарила боради. Кема капитани мудҳиш хатоликка йўл қўйганини англаб етганда афсуски кеч бўлган эди. Энди ягона илинж йўловчилар ҳаётини сақлаб қолиш эди. Титаник кемаси қурилган вақтда уни чўкмайдиган кема деб бонг уришган эдилар, ҳеч ким уни биринчи сафаридаёқ муаммога йўлиқишини тассавур қилмаган, ҳаттоки уни ясаган кемасозлар ҳам. Шунинг учун бу кемада қутқарув кемалари кам, фалокат белгисини берувчи мушаклар ўрнига байрам мушаклари ортилган эди. Чиқмаган жондан умид деб мушакларни ишга туширишди, лекин шу кема яқинидан сузиб ўтаётган бошқа кемалар байрамни нишонлашмоқда деган хаёлга боришиб ёрдамга ошиқишмади, қайиқлар сувга туширилди, уларни сони камлиги учун аввал аёллар ва болалар қайиққа ортилиши даркор эди. Бу вақтда қуйи палубалар сувга тўлиб юқорига шиддат билан интилар, чўкмас кема чўкиш арафасида эди. Кеманинг ёрилган қисмида сув тўлиб бориши оқибатида мувозанат йўқолиб, бир боши чўкка бошлади, оқибатда кибрли кемани тумшуғи кўтарилиб, бир муддат горизонтал кўринишга келади, кейин босимга дош бера олмай, кема қоқ ўртасидан бўлинади, чўкиш жараёни тезлашади.
Давоми "Мухлис минбари" блогида.