Алло, тириклар борми?
Баҳо: |
+0; -0
|
Янги Зеландияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Равшан Ҳайдаров шогирдларининг ўйинини томоша қилар эканман, ўзбек футболи машҳур титаник кемаси сингари чўкишда давом этаётганига тўла тўкис амин булдим.
Нега айнан титаник сингари? Ушбу фильмни кургансиз, кема капитанининг бепарволиги, маъсулиятни ҳис этмаслиги, ўзига ва кемага булган ортиқча ишонч туфайли ушбу фожиа рўй беради. Кема айсбергга урилгач секин-аста қуйи палубаларга сув тўла бошлайди ва тепага кўтарила боради. Кема капитани мудҳиш хатоликка йўл қўйганини англаб етганда афсуски кеч бўлган эди. Энди ягона илинж йўловчилар ҳаётини сақлаб қолиш эди. Титаник кемаси қурилган вақтда уни чўкмайдиган кема деб бонг уришган эдилар, ҳеч ким уни биринчи сафаридаёқ муаммога йўлиқишини тассавур қилмаган, ҳаттоки уни ясаган кемасозлар ҳам. Шунинг учун бу кемада қутқарув кемалари кам, фалокат белгисини берувчи мушаклар ўрнига байрам мушаклари ортилган эди. Чиқмаган жондан умид деб мушакларни ишга туширишди, лекин шу кема яқинидан сузиб ўтаётган бошқа кемалар байрамни нишонлашмоқда деган хаёлга боришиб ёрдамга ошиқишмади, қайиқлар сувга туширилди, уларни сони камлиги учун аввал аёллар ва болалар қайиққа ортилиши даркор эди. Бу вақтда қуйи палубалар сувга тўлиб юқорига шиддат билан интилар, чўкмас кема чўкиш арафасида эди. Кеманинг ёрилган қисмида сув тўлиб бориши оқибатида мувозанат йўқолиб, бир боши чўкка бошлади, оқибатда кибрли кемани тумшуғи кўтарилиб, бир муддат горизонтал кўринишга келади, кейин босимга дош бера олмай, кема қоқ ўртасидан бўлинади, чўкиш жараёни тезлашади.
Ёшлар жамоасининг ўйини, кеманинг айнан тумшуғи кўтарилган жараённи эсга солмоқда. Тўғри, ёшларимиз австриялик тенгдошларини мағлуб этишди, Сенегал билан мардонавор курашишди, лекин йиллар ўтиб, бизга мағлуб бўлган Австрия ёшлари Бундеслигада жавлон уришади, биз эмас, бизни зўр-базўр ютган сенегаллик болакайлар “Марсел”, “Бордо” ёки “Нант” шарафини ҳимоя қилишади, биз эмас. Бу вақтда бизнинг ишонганларимиз Олий лигамизда чўкишда давом этишади. Жамоаларимизнинг Осиё Чемпионлар лигасидаги хунук натижалари, миллий терма жамоамизнинг Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмаси учун бошланган саралашни биринчи учрашувида Шимолий Кореядан қабул қилинган тарсакисидан маълум бўлдики, футбол кемамиз уммон тубига шўнғиб бормоқда. Термамиз Осиёда калтакбоп болакайларга айланиб қолишди, январда Саудия устидан қозонилган ғалаба бизнинг ҳозирча охирги ютуғимиз бўлиб турибди. Гоҳ японлар савалашади, гоҳ форслар ўз майдонимизда ютиб кетади. Жанубий Кореяга ютқазишимиз биз учун одатий ҳолга айланган эди, энди шимолликларга ҳам ютқазишни бошладик, бунгаям кўникамиз шекилли. Ўйин тугаганигаю, терма жамоамиз юртга қайтганига анча бўлди, лекин бу мағлубият сабаблари ҳақида футболимиз мутасадди шахслари, жумладан, терма жамоалар маркази ёки ЎФФ раҳбарияти томонидан бирор бир расмий чиқиш бўлгани йўқ, фақатгина термамиз қайтган куни Миржалол Қосимовнинг СА сайтига берган қисқа интервьюсини ўқидик, холос.
Нега ютган ўйинларимизда мақтанишни боплайдиган акаларимиз, мағлуб бўлган вақтда қораларини кўрсатишмайди? Нима учун мураббий мағлубият сабабини футболчилардан, жумладан дарвозабондан қидиради? Ахир Нестеровни майдонга Р.Бердиев туширмадику. Терма жамоа мураббийи майдонга ким тушишини ўзи ҳал этади, шундай экан, клубида захирада қолаётган Нестеровни ҳозирги ҳолати талабга жавоб бермаслигини мураббий олдиндан билиши керакмасми? Дарвозабонлар мураббийи лавозими номигагина холосми? Энг аламлиси, футболимиз тепасида турган шахсларнинг бу мағлубиятга бўлган реакцияси бўлди. Гўёки шундай бўлиши керакдек қабул қилинди. Нега ахир, тушунтириб берадиган одам топиладими ёки бу гал ҳам олдимизга ЖЧ чиқиш вазифаси қўйилмаганми? Шундай бўлса биз мухлисларга бир оғиз айтиб қўйинглар. Нимадандир умидвор бўлиб юрмасдан, асаблар бузилмасдан, стадионга кирмай, ўйинларни кўрмай қўяқоламиз, вазифаси йўқ жамоани мухлиси ҳам бўлмагани маъқул. Биз чўккан кема атрофидамиз, бу саволларга жавоб берадиган тириклар борми???
Маъмуржон Тиллабоев (Mamrino)
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX |
Сана: 06.08.2024 06:57. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 06.08.2024 06:57. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 06.08.2024 06:54. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 06.08.2024 06:54. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
1
|
XUSNIDDINRMF |
Сана: 21.07.2015 20:58. XUSNIDDINRMFга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SPEKTR |
Сана: 05.07.2015 11:37. SPEKTRга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SPEKTR |
Сана: 05.07.2015 11:30. SPEKTRга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
FCBLIDER |
Сана: 04.07.2015 21:20. FCBLIDERга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
MIKOH |
Сана: 21.06.2015 07:22. MIKOHга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
QIPCHOQ |
Сана: 21.06.2015 00:40. QIPCHOQга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
QIPCHOQ |
Сана: 21.06.2015 00:37. QIPCHOQга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
BOTIR |
Сана: 20.06.2015 23:41. BOTIRга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
BULUT |
Сана: 20.06.2015 20:50. BULUTга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SURXAN |
Сана: 20.06.2015 18:58. SURXANга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ABOMUSLIM |
Сана: 20.06.2015 17:27. ABOMUSLIMга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SAIDAXMAD |
Сана: 20.06.2015 17:20. SAIDAXMADга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
REBEL |
Сана: 20.06.2015 15:15. REBELга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
FATHBKRU |
Сана: 20.06.2015 12:16. FATHBKRUга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
KECHIRASIZ |
Сана: 20.06.2015 11:10. KECHIRASIZга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
RESCARA |
Сана: 20.06.2015 09:36. RESCARAга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
RESCARA |
Сана: 20.06.2015 09:35. RESCARAга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Шарҳловчи ким? У қандай бўлиши керак?
- Терма жамоадаги дўстимга!
- «Ерни чуқурроқ ҳайдолмайдиган» ПФЛ?
- Голлар ўнлиги
- Тарихий шаҳарларимиз ОЧЛга муносиб!
- Бугун байрам!
- Узилган ришта
- Самвел Бабаян Терма жамоалар марказини «одам» қиладими?
- Алло, тириклар борми?
- Йўқолиб, унутилиб кетманг, укаларим!
- «Намунали мухлис» меҳмони — Kasperskiy
- Янги танишимиз — Филиппин
- «Нефтчи» мухлислари нимадан норози?
- «Спорт-ТВ» — нокаутчими ёки нокдаунчи?
- ОЧЛ. Чайқалиш ва тебранишлар ортда қолгандир?!
- Жаноби гол аввало мухлис учун
- «Намунали мухлис» меҳмони — AlBuxoriy
- Оқ йўл, Лушчан полвон, парвозинг баланд бўлсин, «қалдирғочлар»!
- «Нефтчи» мухлисидан Маъмур Икромовга икки оғиз гап
- Ихтиро. Футбол мухлислари учун янги дори!
- Олимпия терма жамоамизга хорижлик мураббий керак!
- «Намунали мухлис»: «Андижон» чемпион бўлмаса ҳам, терма ЖЧга чиқса бўлгани
- «Намунали мухлис» лойиҳасининг илк меҳмони
- Омонат пойдевор
- Маркетинг ва ТЖМ бир-бирига «ўгай»ми?
- Осиё кубоги-2015: ютдикми, ютқаздикми?
- Кимни алдаяпмиз?
- Ғалаба сари йўл
- Stadion.uz юзeрлари учрашуви ҳақида
- Уч ёшинг муборак, Stadion.uz!
- Осиё кубоги-2015. Саудия Арабистонига қарши таркибни топишга ҳаракат қилинг
- Ичимда қолишни истамаган дардларим...
- Танлов ғолиби билан суҳбат
- Осиё кубоги-2015. Хитойга қарши таркибни тахмин қилинг
- Терма жамоамизга аталади
- Сутми, қаймоқми?
- Stadion.uz мухлислари учрашувига таклиф этамиз
- Stadion.uz сайти мухлисларига бағишлов
- Қалбаки чемпионатга қалбдан таклифлар
- УEФАга ўтайлик...
- Суғур куни
- Ўзбек футболи қачон ривожланади?
- Футбол ва жамият
- Stadion.uz юзерларининг илк учрашуви
- Хиросима «олтини» Инчхонда ҳам такрорлансин!
- Футболимиз бозори ёпилаётган паллада...
- Биз барчадан олдиндамиз!
- Болта шўрва
- Бизнинг «месси»лар қаерда...
- Газета ва интернет
- Ўзбек ўғлони
- Футбол оламидаги қизиқарли воқеалар
- ЖЧ-2014: Кучлилар кўп, аммо чемпион ким?
- Тўқликка шўхликми?
- Мундиал пайтида қизларга маслаҳатлар
- «Спорт-ТВ» ёки «Дангаса-ТВ»?
- Мухлислик — надур?
- Бу кўзларга шодлик ярашар
- «Спорт-ТВ» — Олий лига кўзгуси!
- Шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди
- Мард мураббий
- Раҳмат сенга, Райан!
- Техника жойида, жисмоний ҳолат-чи?
БЛОГГЕРЛАР
-
Ўзингни англа -
Саёз фикрлар... -
Futbol olami -
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Tanganing ikkinchi tomoni -
Футбол — спорт қироли! -
InterFutbol газетаси блоги -
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Футбол шарҳи -
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz блоги -
Ла Лига бўйича эксперт -
Келажак футболи -
Maydon.uz блоги -
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
25-кадр -
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Мундиал яқин! -
Мухлис минбари -
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия -
"Қизил Манчестер" -
MES QUE UN CLUB -
Викториналар, танловлар -
I love this Game -
Эркин зарба! -
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Бир чимдим кулгу -
Керагидан ортиғи керакмас! -
Hala Madrid! -
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин бурчаги -
«Офсайд» -
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
One love, One United! -
Сайт ва газета блоги