Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Блог

Stadion.uz мухлислари

Мухлис минбари

Янги танишимиз — Филиппин

Баҳо:
+5; -0

Миллий терма жамоамиз ўз тарихида олтинчи бор жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида қатнашиш арафасида турибди. Биринчи босқичдаги рақибларимизнинг номини ҳам билиб олдик. Бу галги қуръа бизга азалий рақибларимиз Баҳрайн, КХДР жамоалари билан бирга Яман ва Филиппин жамоаларини рўбару қилди. Шу вақтга қадар Баҳрайн, КХДР терма жамоалари билан ОФК таснифи доирасидаги турнирларда, жаҳон ва Осиё чемпионати саралаш баҳсларида бир неча бор тўп сурганмиз, лекин шу вақтга қадар терма жамоамиз Филиппин терма жамоасига қарши тўп сурмаган экан. Гуруҳимизда аутсайдер сифатида баҳоланаётган бу жамоа ҳақида интернет орқали бир қанча маълумотларни тўпладим ва уни сизларга тақдим қилмоқчиман. Ишонинг зерикиб қолмайсиз.

ФИЛИППИН ФУТБОЛИ 
Осиёнинг энг қария терма жамоаси бўлишига қарамасдан қитъа миқёсида халқаро майдонда бирор бир арзирли ютуққа эришмаган жамоа — бу Филиппиндир. Аҳолиси 77,7 млн, пойтахти Манила шаҳри ҳисобланиб, 1,6 аҳолига эга. Филиппин футбол федерацияси 1907 йилда ташкил топган, 1928 йилдан ФИФА, 1954 йилдан ОФК аъзоси ҳисобланади. Мамлакатда 650та клуб, 45 минг нафар футболчи, 600 нафар ҳакам расмий рўйхатдан ўтиб фаолият олиб боради.

ФФФ президенти Рене Адад, бош котиб Кристофер Монфорд ҳисобланади. Мамлакатда 1911 йилдан бери футбол биринчилиги ўтказиб келинади, 2009 йилда чемпионатда ислоҳотлар амалга оширилиб Бирлашган футбол лигаси тузилди, бу бизнинг ПФЛ дегандай гап. Айни вақтда БФЛда 10та жамоа қатнашади, амалдаги чемпион “Глобал” клуби, улар янги тизимдаги чемпионатда 2 марта ғолибликка эришишган. Худди шундай натижани “Филиппин Эйр Форс” клуби ҳам қайд этган. Чемпионлик учун асосан шу жамоалар кураш олиб боришади, уларга “Лойола” жамоаси қаршилик кўрсатиб туради. Клублар учун ягона халқаро мусобақа бу — ОФК Кубоги ҳисобланади. Бу турнирда клублар аутсайдер мақомига эга. Миллий чемпионат ҳақида ҳозирча шулар, терма жамоа эса бу алоҳида мавзу.

ТЕРМА ЖАМОА

Филиппин терма жамоаси 2006 йил ФИФА рейтингида энг ёмон натижасини қайд этган, 204 та терма жамоалар ичида "фахрли" 195-поғонани банд этишган. 2013 йилда эса 144-ўринда қайд этилишган. Терма жамоа бир асрдан зиёд давр мобайнида мақташга арзигулик ягона ютуғи — 2010 йил бўлиб ўтган АСЕАН чемпионатида ярим финалга қадар боришгани холос. Шунингдек узоқ йиллар олдин Осиё кубогида 2 марта қатнашиб, биринчи босқичданоқ уйга қайтишган. Футбол Филиппиннинг Илоило, Ғарбий Негрос шаҳарларида ва Бараток, Нуэвои, Минданао муниципалитетларида оммалашган.

Терма жамоаларни Филиппин футбол федерацияси назорати остига олган. 2010 йилги ЖЧ саралашида қатнашишдан воз кечишган. Терма жамоанинг асосий формаси оқ рангда, захира либоси эса кўк рангда. Жамоа уй ўйинларини “Ризал Мемор стэдиум”да ўтказади.

Филиппин терма жамоаси гарчи қитъада аутсайдер жамоа саналса-да биз ҳавас қиладиган баъзи жиҳатларга ҳам эга. Шулардан бири, терма жамоа фаолияти давомидаги энг йирик ғалабасини кимсан Япония терма жамоаси устидан, камига Токиода 15:2 ҳисобини қайд этган ҳолда эришган. Бу ўйин 98 йил олдин 1917 йилнинг 10 сентябрь куни бўлиб ўтган. Орадан қирқ йил ўтиб, 1967 йилнинг 26 сентябрда терма жамоа ўз тарихидаги энг йирик мағлубиятини қайд этган. Бу сафар ҳам ўйин Токиода бўлган, рақиб ҳам ўша-ўша Япония, ҳисоб эса 15:0, самурайлар фойдасига.

Терма жамоанинг халқаро майдондаги илк учрашуви 1913 йил ўз майдонида Хитойга қарши бўлган ва унда филиппинликлар 1:0 ҳисобда ғалаба қозонишган.

Яна бир биз ҳавас қилишимиз мумкин бўлган ҳолат ҳақида ҳам тўхталиб ўтсам. Бу ҳолат мураббийлар билан боғлиқ. ФФФ Терма жамоа бошқарувини кўп ҳолларда хорижлик мураббийларга топширади. Ўз вақтида жамоани англиялик, шотландиялик мутахассислар бошқаришган. 2008 ва 2009 йилларда МТЖни Норман Фегидеро, Хуан Кутильяс ва Хосе Аристон Каслиб каби маҳаллий мураббийлар бошқаришди. Шундан сўнг 2009 йилнинг ноябрь ойидан то ҳозирги кунга қадар хорижлик мутахассислар бошқариб келишмоқда. Бу вақт давомида англиялик Дез Бульпин, Саймон Макменеми, германиялик Ханс Михаэл Вайс каби мураббийлар ишлашди.

2014 йилнинг феврал ойида АҚШ фуқаролигига эга германиялик мутахассис Томас Дули терма жамоа бош мураббий этиб тайинланди ва ҳозирги кунда ҳам термани бошқариб келмоқда. Бош мураббий асиссенти Себастьян Стахе ҳам германиялик, дарвозабонлар мураббийи эса швейцариялик Паскаль Цубербюллер ҳисобланади.

Маъмуржон Тиллабоев (Mamrino)

Киритилган сана: 23.04.2015 19:27. Ўкилди: 8033 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


MAMRINO
Сана: 30.04.2015 13:04. MAMRINOга ёзиш
+0; -0
Std.uz Мухлис минбари блогининг архивлар базаси!\nXatcho‘p\nMavzuni o‘chirish\n19 Apr 11:49\nМиллий терма жамоамиз ўз тарихида олтинчи бор жахон чемпионати саралаш бахсларида қатнашиш арафасида, биринчи босқичдаги рақибларимизнинг номини хам билиб олдик. Бу галги қуъра бизга азалий рақибларимиз Бахрайн, КХДР жамоалари билан бирга Яман ва Филиппин жамоаларини рўбару қилди. Шу вақтга қадар Бахрайн, КХДР терма жамоалари билан Офк таснифи доирасидаги турнирларда, жахон ва осиё чемпионати саралаш бахсларида бир неча бор тўп сурганмиз, лекин шу вақтга қадар терма жамоамиз Филиппин терма жамоасига қарши тўп сурмаган экан. Гурухимизда аутсайдер сифатида бахоланаётган бу жамоа хақида интернет орқали бир қанча маълумотларни тўпладим ва уни сизларга тақдим қилмоқчиман, ишонинг зерикиб қолмайсиз. \nФИЛИППИН ФУТБОЛИ. Осиёнинг энг қария терма жамоаси бўлишига қарамасдан қиътта миқёсида халқаро майдонда бирор бир арзирли ютуққа эришмаган жамоа, бу Филиппиндир. Ахолиси 77,7 млн, пойтахти Манила шахри хисобланиб, 1,6 ахолига эга. Филиппин Футбол Федерацияси 1907 йилда ташкил топган, 1928 йилдан ФИФА, 1954 йилдан АФК аъзоси хисобланади. Мамлакатда 650та клуб, 45 минг нафар футболчи, 600 нафар хакам расмий рўйхатдан ўтиб фаолият олиб боради. ФФФ президенти Рене Адад, бош котиб Кристофер Монфорд хисобланади. Мамлакатда 1911 йилдан бери футбол биринчилиги ўтказиб келинади, 2009 йилда чемпионатда ислохотлар амалга оширилиб Бирлашган футбол лигаси тузилди, бу бизнинг ПФЛ дегандай гап. Айни вақтда БФЛда 10та жамоа қатнашади, амалдаги чемпион Глобал клуби, улар янги тизимдаги чемпионатда 2 марта ғолибликка эришишган, худди шундай натижани Филиппин Эйр Форс клуби хам қайд этган. Чемпионлик учун асосан шу жамоалар кураш олиб боришади, уларга Лойола жамоаси қаршилик кўрсатиб туради. Клублар учун ягона халқаро мусобақа бу АФК Кубоги хисобланади, бу турнирда клублар аутсайдер мақомига эга. Миллий чемпионат хақида хозирча шулар, терма жамоа эса бу алохида мавзу. \nТЕРМА ЖАМОА. \nФилиппин терма жамоаси 2006 йил Фифа рейтингида энг ёмон натижасини қайд этган, 204 та терма жамоалар ичида "фахрли"195 поғонани банд этишган. 2013 йилда эса 144 ўринда қайд этилишган. Терма жамоа бир асрдан зиёд давр мобайнида мақташга арзигулик ягона ютуғи 2010 йил бўлиб ўтган АСЕАН чемпионатида ярим финалга қадар боришгани холос, шунингдек узоқ йиллар олдин Осиё кубогида 2 марта қатнашиб, биринчи босқичданоқ уйга қайтишган. Футбол Филиппиннинг Илоило, Ғарбий Негрос шахарларида ва Бараток, Нуэвои, Минданао муниципалитларида оммалашган. Терма жамоаларни Филиппин Футбол Федерацияси назорати остига олган. 2010 йилги жч саралашида қатнашишдан воз кечишган. Терма жамоанинг асосий формаси оқ рангда, захира либоси эса кўк рангда. Жамоа уй ўйинларини Ризал Мемор Стэдиумда ўтказади. Филиппин терма жамоаси гарчи қиъттада аутсайдер жамоа саналсада биз хавас қиладиган баъзи жихатларга хам эга. Шулардан бири, терма жамоа фаолияти давомидаги энг йирик ғалабасини кимсан Япония терма жамоаси устидан, камига Токиода 2-15 хисобини қайд этган холда эришган. Бу ўйин 98 йил олдин 1917 йилнинг 10 сентябр куни бўлиб ўтган. Орадан қирқ йил ўтиб, 1967 йилнинг 26 сентябрда терма жамоа ўз тарихидаги энг йирик мағлубиятини қайд этган. Бу сафар хам ўйин Токиода бўлган, рақиб хам ўша ўша Японлар, хисоб эса 15-0, самурайлар фойдасига. Терма жамоанинг халқаро майдондаги илк учрашуви 1913 йил ўз майдонида Хитойга қарши бўлган ва унда Филиппинликлар 1-0 хисобда ғалаба қозонишган. Яна бир биз хавас қилишимиз мумкин бўлган холат хақида хам тўхталиб ўтсам.\n51Baham ko‘rish\nSharhlar\nO‘chirish\n19 Apr 12:10\nStd.uz Мухлис минбари блогининг архивлар базаси!\nБу холат мураббийлар билан боғлиқ.ФФФ Терма жамоа рулини кўп холларда хорижлик мураббийларга топширади. Ўз вақтида жамоани Англиялик, Шотландиялик мутахасислар бошқаришган. 2008 ва 2009 йилларда мтжни Норман Фегидеро, Хуан Кутильяс ва Хосе Аристон Каслиб каби махалий мураббийлар бошқаришди. Шундан сўнг 2009 йилнинг ноябр ойидан, то хозирги кунга қадар хорижлик мутахасислар бошқариб келишмоқда. Бу вақт давомида Англиялик Дез Бульпин, Саймон Макменеми, Германиялик Ханс Михаэл Вайс каби мураббийлар ишлашди. 2014 йилнинг феврал ойида АҚШ фуқаролигига эга Германиялик мутахассис Томас Дули терма жамоа бош мураббий этиб тайинланди ва хозирги кунда хам термани бошқариб келмоқда. Бош мураббий асиссенти Себастьян Стахе хам Германиялик, дарвозабонлар мураббийси эса Швейцариялик Паскаль Цубербюллер хисобланади.\nO‘chirish\n20 Apr 08:57\nStd.uz Мухлис минбари блогининг архивлар базаси!\nТомал Дули 1961 йил Германияда туғилган. Футболчилик фаолиятини химоячи сифатида 1983 йил бошлаб 2000 йил 39 ёшида якунлаган. Бу вақт давомида Гамбург, Кайзерслаутерн, Байер, Шалке-04, Коламбус, Метростар жамоаларида тўп суриб, Германия кубоги ва Уефа кубоги сохибига айланган. Шунингдек 1993 йил АҚШда йил футболчиси деб топилган. Конкакаф кубогида кумуш медалга эга чиққан, АҚШ-94 ва Франция-98 жахон чемпионатларида терма жамоа шарафини химоя қилган, миллий жамоада жами 81 бор ўйин ўтказиб, 7 та гол киритган. Мураббийлик фаолиятини 2002/2003 йилда Саарбрюккен жамоасида бошлаган.\nO‘chirish\n20 Apr 09:11\nStd.uz Мухлис минбари блогининг архивлар базаси!\nФилиппин терма жамоасининг асосий юлдуз футболчисига хам алохида тўхталиб ўтиш жоиз. Бу футболчидан химоячиларимиз эътиборлироқ бўлиши лозим. Гап терма жамоада 32 гол киритиб, Филиппин футболи тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб турган, Челси футбол академияси тарбияланувчиси хақида бормоқда.\nO‘chirish\n20 Apr 10:46\nSTDUZ ММВ\nУнинг исми шарифи Фил Янгхазбенд, 1988 йил 4 августда Англиянинг Эшфорд шахрида туғилган. Англия ва Филиппин фуқаролигига эга. 1997 йил Челси академиясига қабул қилинган. Фаолиятини хужумчи сифатида бошлаган. 2003/2004 йилги мавсумда Челси ўсмирлар жамоаси ва 2004/2005 мавсум Челси ёшлар жамоаси тўпурари номига сазовор бўлган. 2005/2006 йил Челси ўринбосарлари сафида 21 та ўйинда 5 та гол киритган. 2007 йил ижара асосида Даниянинг Эсбъерг жамоасига ўтиб бирор маротаба майдонга тушмаган. 2008 йил Челси билан шартномаси тугагач, юртига қайтган. Хозирда Лойола клубида тўп сурмоқда. Терма жамоадаги фаолиятини 2005 йил Филиппин ёшлар терма жамоасида бошлаган. 2006 йил 12 ноябрда Лаосга қарши ўйинда Миллий терма жамоада дебют учрашувини ўтказган, жамоаси эса 1-2 хисобида мағлубиятга учраган.\nO‘chirish\n20 Apr 11:00\nStd.uz Мухлис минбари блогининг архивлар базаси!\nОрадан икки кун ўтиб Шарқий Тиморга қарши майдонга тушган хужумчи поккер қайд этиб 7-0 хисобидаги ғалабага муносиб улуш қўшган. Айни вақтда Фил Янгхазбенд 32та голи билан Филиппин тарихидаги энг яхши тўпурар хужумчи бўлиб турибди. Фил Янгхазбенд 2010 йил пойтахт Манила шахрида болалар учун ўз футбол мактабини очганлигини алохида таъкидлаб ўтиш лозим. Филиппин хақида топган тутганимиз шулар. Терма жамоамиз эса бу жамоа тўсиғидан бемалол ўтишига ишонамиз ва келгуси мақолада Яман терма жамоаси хақида батафсил тўхталамиз. Саломат бўлинг.\n Yangilash\nGuruhning nomidan sharhlash\n\n\nBosh sahifaGuruhlarStd.uz Мухлис минбари блогининг архивлар базаси!MavzularMuhokamalar\n

Ушбу фикрга жавобан


MAMRINO
Сана: 30.04.2015 12:57. MAMRINOга ёзиш
+0; -0
мал Дули 1961 йил Германияда туғилган. Футболчилик фаолиятини химоячи сифатида 1983 йил бошлаб 2000 йил 39 ёшида якунлаган. Бу вақт давомида Гамбург, Кайзерслаутерн, Байер, Шалке-04, Коламбус, Метростар жамоаларида тўп суриб, Германия кубоги ва Уефа кубоги сохибига айланган. Шунингдек 1993 йил АҚШда йил футболчиси деб топилган. Конкакаф кубогида кумуш медалга эга чиққан, АҚШ-94 ва Франция-98 жахон чемпионатларида терма жамоа шарафини химоя қилган, миллий жамоада жами 81 бор

Ушбу фикрга жавобан


MAMRINO
Сана: 30.04.2015 12:57. MAMRINOга ёзиш
+0; -0
мал Дули 1961 йил Германияда туғилган. Футболчилик фаолиятини химоячи сифатида 1983 йил бошлаб 2000 йил 39 ёшида якунлаган. Бу вақт давомида Гамбург, Кайзерслаутерн, Байер, Шалке-04, Коламбус, Метростар жамоаларида тўп суриб, Германия кубоги ва Уефа кубоги сохибига айланган. Шунингдек 1993 йил АҚШда йил футболчиси деб топилган. Конкакаф кубогида кумуш медалга эга чиққан, АҚШ-94 ва Франция-98 жахон чемпионатларида терма жамоа шарафини химоя қилган, миллий жамоада жами 81 бор

Ушбу фикрга жавобан


DJAMSHID

Сана: 29.04.2015 00:47. DJAMSHIDга ёзиш
+0; -0
UZBEKISTONIM\nҚойил Маъмуржон. Инсон ўзи ҳаётда билганидан билмагани кўп дейишади. ФАВОРИТ жамоаларнинг тарихини-ку биз мухлислар хабардормиз, лекин рости Филлипин ҳақида бунча маълумотлар бор эканлигини энди билдим.\\nАжойиб маълумотлар учун рахмат. :-)

Ушбу фикрга жавобан


DJAMSHID

Сана: 29.04.2015 00:44. DJAMSHIDга ёзиш
+0; -0
:-)

Ушбу фикрга жавобан


CHAQMOQ
Сана: 26.04.2015 15:59. CHAQMOQга ёзиш
+0; -0
Маълумотлар учун рахмат Маъмуржон ака

Ушбу фикрга жавобан


ANDUZ
Сана: 24.04.2015 10:56. ANDUZга ёзиш
+0; -0
MAMRINO\nҚолгани йўқку. Давоми нега кесилди.Давомини комментизга ёзинг, кутамиз.

Ушбу фикрга жавобан


MAMRINO
Сана: 24.04.2015 10:33. MAMRINOга ёзиш
+0; -0
Албарсга, Алишер ака биз бн филиппин тенглаштирманг. Уларда футбол оммавий эмасу ока. Шундай бўлсада ффф футболни ривожлантириш учун харакат қилишмоқда.

Ушбу фикрга жавобан


ALBARS
Сана: 24.04.2015 07:54. ALBARSга ёзиш
+0; -0
Хорижий мураббийлар билан шу даражада юргандан кейин биз қандай қилиб хорижликни таклиф этишимиз мумкин))

Ушбу фикрга жавобан


UZNASAF
Сана: 24.04.2015 03:41. UZNASAFга ёзиш
+0; -0
Маъмуржон мақола учун раҳмат. Изланишда давом этаверинг, сиздан янада кўпроқ мақолалар кутиб қоламиз.

Ушбу фикрга жавобан


SHAMSHER
Сана: 24.04.2015 00:12. SHAMSHERга ёзиш
+0; -0
Мамрино раҳмат сизга

Ушбу фикрга жавобан


SHAMSHER
Сана: 24.04.2015 00:12. SHAMSHERга ёзиш
+0; -0
Мамрино раҳмат сизга

Ушбу фикрга жавобан


UZBEKISTONIM
Сана: 23.04.2015 20:58. UZBEKISTONIMга ёзиш
+0; -0
Қойил Маъмуржон. Инсон ўзи ҳаётда билганидан билмагани кўп дейишади. ФАВОРИТ жамоаларнинг тарихини-ку биз мухлислар хабардормиз, лекин рости Филлипин ҳақида бунча маълумотлар бор эканлигини энди билдим.\nАжойиб маълумотлар учун рахмат.

Ушбу фикрга жавобан


MAMRINO
Сана: 23.04.2015 20:06. MAMRINOга ёзиш
+0; -0
Қолгани йўқку. Давоми нега кесилди.

Ушбу фикрга жавобан


OTSHH
Сана: 23.04.2015 19:50. OTSHHга ёзиш
+0; -0
ola

Ушбу фикрга жавобан


NOTANISHBEK
Сана: 23.04.2015 19:38. NOTANISHBEKга ёзиш
+0; -0
Xatto Filippin ham Milliy terma jamoasiga xorijiy mutaxasisni olib kelgan bir pallada bizni milliy terma jamoa bosh murabbiyni majburlab ishlatayotgani achinarli..

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.