Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

Stadion.uz мухлислари

Мухлис минбари

Суғур куни

Баҳо:
+0; -1

Уйғонинг ва завқ олинг, қалин этикларни кийишни унутманг, чунки биз томонларда қиш жудаям совуқ (“Суғур куни” фильмидан)

2009 йил эсингиздами? ЖАР-2010 саралаш баҳсларидаги мувафақиятсизлик, терма жамоамизнинг нурсиз ўйини, гуруҳбозлик ва ҳоказо. Футболимизнинг энг ёмон, энг расво даврларидан бири. Ҳозирги ҳолатимиз сизга таниш кўринмаяптими? “Суғур куни” фильмини кўрганмисиз, йўқми билмадиму, бир эслатиб ўтаман, фильмда қаҳрамоннинг ҳаётида ҳар куни бир хил ҳолат қайталаверади, кечқурун будильникни ўчириб ухласа ҳам, синдириб ухласа ҳам, ташқарига улоқтириб ухласа ҳам, эрталаб бир хил вақтда жиринглайди, радиода ҳар куни бир хил қўшиқ кетаверади, ҳар куни бир хил инсонлар билан диалоги нуқта вергулигача бир хил бўлган суҳбатлар ва энг қизиғи ҳар куни кўчага чиқишда, ҳар доим бир хил вақтда бир дона чуқурчага оёғи тушаверади, шалаббо бўлаверади. Қаҳрамонимиз минг уринмасин ҳеч нарсани ўзгартира олмайди, ўзини томдан ташлаб кўради, суғурни ўғирлаб автомобилида ўзини портлатиб юборади, лекин эрталаб яна будильник овозидан уйғонади. Унинг учун ҳар кун 2 февраль, Суғур куни давом этаверади.

Футболимиз экранларида ҳам ҳар куни “Суғур куни” фильми тушмаяпти. Ҳар доим бир хил манзара, бир хил гап, бир хил ўйинлар, бир хил муаммолар. 2009 йилда ҳам футболимиз раҳбари М.Усмонов эди, ҳозир ҳам ўзлари, А.Толибжонов ҳам жон бериб ишларди, ҳозир ҳам ишлаб чарчамаяптилар, ЎзПФЛда Магомедов эди, ҳозир ҳам Магомедов, профессор акамиз ҳам бор эдилар, ҳозирам борлар, қизиғи бош мураббийимиз ҳам ўзгармаган, ўйин услуби ҳам, баҳоналари ҳам ўзгармаган. Ўша вақтда ҳам Аргентина каби кучли жамоалар билан ўртоқлик учрашувлар ўтказолмасдик, ҳозирам шу, тақвим ўша вақтда ҳам ўзгараверарди, ҳозирам шу, ҳаммаси ўша-ўша, Тошкент жамоалари чемпион ва кубок соҳиби бўлаверарди, “Насаф” ҳеч чемпион бўлолмасди, водий аранг жон сақларди, “Сўғдиёна”, “Навбаҳор”да ҳар доим пулдан муаммо, “Андижон” доим ваҳима билан бошларди чемпионатни, кейин лигада қолиш учун курашарди, ҳозирам шу, “Металлург" ўртамиёна эди, ҳозирам ўртамиёна, шубҳали ўйинлар бор эди, ҳозирам бор, стадионларимизга мухлис келмасди, ҳозирам бўм-бўш, хакамлар ҳам ўша-ўша, ҳужумчи муаммо эди, ҳозирам муаммо, энг қизиғи, М.Қосимов бошчилигидаги миллий терма жамоамиз ўшанда ҳам кичик ҳисобда ютқазишни яхши кўрарди, айниқса арабларга, ҳозирам севиб бажармоқда бу ишни.

Хўш, бу Суғур куни эмасми? Худди ўзи-ку! Нима ўзгарди? Ҳеч нарса! Ўша ҳаммом, ўша тешик тоғора!!! Тўғри кино орасида чет эл (Сколари, Ривалдолар даври) ва ўзимизнинг (Абрамов даври) маҳсулотларимизнинг рекламалари бўлди. Бўладию кинода, қизиқ жойида рекламалар, худди шундай бўлди. Кейин эса яна Суғур куни давом этди, журналистлар ёзаверади, ҳеч ким эшитмайди, сайтларда мухлислар сўкаверишади, ҳеч ким эшитмайди, ҳар доим чиқаверишда чуқурчага оёғимиз тушаверади, бўлаверади, кетаверади, яшайверади, лекин ҳеч шу кино футболимизда тугамайди. Мени эса Реклама кўргим келяпти футболимизда. Қани энди фақат Реклама бўлса, қайта-қайта кўраверсам.

Маъмур Тиллабоев

Киритилган сана: 19.10.2014 22:11. Ўкилди: 8226 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:23. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:23. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:20. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:20. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


SURATUMUROV
Сана: 03.11.2014 12:03. SURATUMUROVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HAMKOR
Сана: 20.10.2014 12:27. HAMKORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PAROL
Сана: 20.10.2014 12:05. PAROLга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABDURAUFREAL
Сана: 20.10.2014 10:54. ABDURAUFREALга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DINAZAVR
Сана: 20.10.2014 10:37. DINAZAVRга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


LEOFAN
Сана: 20.10.2014 08:49. LEOFANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KECHIRASIZ
Сана: 20.10.2014 08:23. KECHIRASIZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DINAZAVR
Сана: 20.10.2014 08:01. DINAZAVRга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BOBURREALDO
Сана: 19.10.2014 23:35. BOBURREALDOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KATALONFCB

Сана: 19.10.2014 23:32. KATALONFCBга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PARMAZON
Сана: 19.10.2014 22:44. PARMAZONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.