Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК

Блог

Stadion.uz мухлислари

Мухлис минбари

Мундиал пайтида қизларга маслаҳатлар

Баҳо:
+0; -0

Сайтимизда асосан йигитлар ўтириши сир эмас. Июнь ва июль ойларида бўладиган ЖЧ маҳалидаги футбол орқали севгилингиз билан бўладиган кўнгилсизликларнинг олдини олиш учун, севган қизингизга шу варақчани ўқиб кўришини маслаҳат беринг.

Қизлар, июнь ва июль ойларида нафақат сизнинг севгилингиз, умуман эркак зотининг 90 фоизи тўрт йилликнинг энг асосий мусобақаси — ЖЧ ўйинларини кузатиб боришади. Бундан сира хафа бўлманг. Шунга яраша уларнинг ўй-хаёллари ва диалоглари ҳам асосан футбол ҳақида кетади. Бу суҳбатлар сизлар билан ҳам рўй бериши мумкинлигини эслаб, севган инсонингиз олдида ноқулай аҳволга тушмасликларингиз учун озгина маслаҳатларим бор.

1. Жаҳон Чемпионати Бразилияда бўлади.

2. Қизлар, билиб қўйинглар, Девид Бекхэм ва Андрей Шевченко бу мундиалда ўйнамайди.

3. Ғолибликка асосий даъвогар ким деб сўраса, бемалол Бразилия, Испания, Германия ва йигитингиз ёқтирган жамоани айтаверинг, мундиал совғасиз бўлмайди.

4. Футбол ҳақида 22 ахмоқнинг тўп ортидан югуриши, деган гапни айтманг, ҳар қалай севганингиз уларни қаттиқ ҳурмат қилади.

5. Айнан бир кун, йигитларнинг хаёлида бугунги ўйинлар юради, шунинг учун ундан бугун қандай кун деб сўраманг (ҳаттоки, биринчи учрашган кунларингиз бўлса ҳам), Италия ва Англия ўйнайдиган кун, деган жавобни олсангиз, ўзингиз ҳам хафа бўлиб қоласиз.

6. Ўйин вақтида севгилингиз билан кўришиш ҳақидаги фикрдан қайтинг, уни хафа қилишни истамасангиз, тўрт йилда бир марта келадиган байрамини бузиб қўйманг.

7. Йигитингиз сиздан қайси жамоага мухлислик қиласан деса, хеч қачон "Реал" ёки "Барселона" деманг, улар қанчалик кучли жамоа бўлишмасин, терма жамоалардан фарқи бор, улар - клублардир.

8. Ҳозирча энг чиройли йигитлардан ташкил топган жамоа бу Испания, агар Испанияни ёқтириб, севганингиз бунинг сабабини сўраса, уларнинг ўйин услублари ёқади, деб қўя қолинг.

9. Агар севгилингиз, қайси футболчини ёқтирасан, деб сўраса, иложи борича Роналду ёки Касильясни айтманг, Дрогба ёки Рибери деб қўя қолсангиз, сиз ҳам тинч, севгилингиз ҳам тинч юради.

10. Агар йигитингиз қаёқдаги бир жамоа ва футболчиларни гапиришни бошласа ундан хафа бўлманг, тинглаганга солиб утираверинг ўзингизни.

11. Агар иккалангиз мухлислик қиладиган жамоалар бошқа-бошқа бўлиб, бир-бири билан ўйнашса, сиртдан севгилингиз ёқтирган жамоани қўлланг (ичдан эса ўзингизникини), сабаби йигитингиз ўз жамоаси учун катта пул тиккан бўлиши ҳам мумкин.

12. Унинг бир ой мундиални томоша қилишига жаҳл қилманг, ахир у сизни қанчадан-қанча кутганларини эсланг.

13. Иккалангиз гаплашиб ўтирганингизда, севгилингиз ўз фикрларини жамлай олмаётганлигидан жахлингиз чиқмасин, у бошқа қизларни эмас, бугунги ўйиннинг қандай кечишини ўйлаб ўтирган бўлади.

Албатта буларнинг бари ҳазил. Ура, мундиал яқин!

BAUYRZHAN никли мухлис.

Киритилган сана: 25.05.2014 19:18. Ўкилди: 7911 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик