Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Блог

Stadion.uz мухлислари

Мухлис минбари

Биз барчадан олдиндамиз!

Баҳо:
+0; -0

Очиғини айтсам, футболимиз мухлисларига қойил қолмадим. Нима эмиш, бизнинг футбол жаҳон футболидан анча орқада қолганмиш, стадионларимиз майдони талабга жавоб бермас эмиш, футболимиз раҳбарлари лоқайд эмиш, футболчиларимиз жисмоний ҳолати паст эмишу, Европа футболи тезкор эмиш, уларда тақвим мукаммалу, бизда ўзгаришлар кўп бўлармиш, уларда чемпионлик тақдири сўнги турда аниқ бўлармиш, бизда чемпион мавсум бошиданоқ аниқ эмиш. Бўлмаган гап! Ғийбатчиларнинг ғийбати бу, ҳар бир ҳолатда, ҳар бир қилинган ишнинг ўз сабаб баҳоналари ҳар доим топилади. Бугун сизларга шуни исботлаб бераман, кетиб қолиш йўқ.

Хўш... бизнинг мухлисларимиз чупа-чупс чет элники деса ётволиб ялашади. Сизга айтсам, азиз мухлис, бизнинг футбол ўша мақталаётган жаҳон футболидан Ер бн Марс сайёраси орасида қанча масофа бўлса, шунча фарқ олдинда, билиб қўйинг, хўпми, исбот дейсизми, унда эшитинг. Кетиб қолиш йўғ-а.

Европа футболи тезкор шундайми, қўшиламан тезкор, гап бўлиши мумкинмас, лекин бир пайтлар биздаям тезкор футбол бўлган, шунақанги тез ўйинлар бўлганки, журналистлар ўйин пайтида футболчилардан бирини тўхтатиб, “ўйин бошланганига ярим соат бўлди, нега тўпни тепмай, фақат югуриб юрибсизлар”, деган саволига, “ўйин шу қадар тез ва шиддатли кечяптики, тўп тепишгаям вақт йўқ” деб жавоб берганакан. Ана сизга тезлик, ана сизга шиддат. Бир пайтлар бизда ҳам бўлган бунақа шиддатли, тезкор футбол, шунчаки ҳозир урфдан қолган. Бизда модадан қолган ҳолат энди Европага етиб келди, кўряпсизми қанчалик олдиндамиз улардан. Шу даражада урфдан қолганки, футболчиларимиз эсдан чиқариб юборишган бунақа футболни. Яқинда қайсидир ўйинда воҳмачимиз, йўғе, шархловчимиз Дилшодбек Каттабеков (ҳеч катта бўмадида шу бола) ўйинни тез шарҳлаб юборган экан, мураббийларимиздан бири хонасига бостириб кириб: “секинроқ шарҳласанг бўлмайдими? Қара футболчиларим улгурмаяпти майдонда”, деб роса уришибди болапақирни. У ҳам нима қилсин, ўрганиб қолганда “Реал”у “Челси”лар ўйинини шарҳлашга.

Стадионларимиз эски ҳолатда, талабга жавоб бермасмиш, кулгимни қистатманг, футболни тушунмасангиз, нима қиласиз гапириб, мен сизга айтсам, ўша машҳур “Олд Траффорд” ёки Ноу Камп” стадионини бир бурчаги биринчи бор қурилганида қандай бўлса, шундай сақлаб қолинган экан, хотира учун. Биз бутун бошли стадионни шундай ҳолда сақлаб келяпмиз, ўтмиш бу, хотира бу, антиквар бу. Кўряпсизми қанчалик олдиндамиз. Тўғри, ҳозирги вақтда анча-мунча стадионлар ҳам қуриб битказиляпти, лекин эскисини сақлаб қолиш керак. Мана “Нефтчи” эски стадионни таг-туги билан бузиб ташлади, нима бўлди, жамоа ўзига ўхшамаяпти, чет эл стадионининг чимлари ҳар доим ям яшил бир текис эмиш, эй, нима, бизаники қип қизилми?

Қизиқ экансизу, уларда битта чим йил давомида туради, биз эса ҳар ўйиндан кейин ўзгартирамиз чимни, ишонмасангиз, “Бунёдкор” стадионига келиб кетинг. Уларда келишилган ўйинлар кириб келганига унча кўп бўлмади, бизда олдиндан бор, билдингизми? Улар пул ишлаш учун келишишади, бизда пул учун келишишмайди, урфдан қолган, шунчаки одамгарчилик юзасидан, стадионга келган мухлислар ҳурмати келишишади, кўрдингизми қанчалик олдиндамиз улардан. А лаббай?...

Уларда чемпионлик охирги турларда аниқ бўлади, дейсизми? Биз ўзбекларда ёшлигимиздан ота-оналаримиз қулоғимизга қуйиб келишади “болам режали бўл”, деб, шунинг учун бир иш бошлашдан олдин режа тузамиз, футболимиздаям худди шундай, хамма ишни келишиб, режалаштириб, кейин бошлаймиз мавсумни. Бу ҳол жаҳон футболига кириб келмаган, уларда ҳали урфда эмас, кўрдингизми қанчалик олдиндамиз. Европани қаранг, нима урфда? “Автобус” деган тактика урф бўлди уларда, бу тактика биздан қолган, бир пайтлар термамиз шунақа тактикада ўйнарди. Ишондингизми энди қанчалик олдинда эканимизга? Шунингдек, Терма жамоалар маркази деган ташкилот бутун жаҳонда йўқ. Хуллас, биз олдиндамиз, азиз мухлислар. Шу даражада олдиндамизки, ҳатто ўзим хам ишониб кетдим ёзганларимга.

Маъмуржон Тиллабоев (MAMRINO)

Киритилган сана: 21.07.2014 17:42. Ўкилди: 8105 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:34. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:34. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:31. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:31. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 03:17. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 03:16. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 03:13. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 03:13. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 15:57. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 15:56. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


ARDUS
Сана: 22.07.2014 00:40. ARDUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DJAMSHID

Сана: 21.07.2014 22:58. DJAMSHIDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BAXAFIFA
Сана: 21.07.2014 19:06. BAXAFIFAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FCYUVENTUS
Сана: 21.07.2014 18:46. FCYUVENTUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.