Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Блог

Stadion.uz мухлислари

Мухлис минбари

Терма жамоадаги дўстимга!

Баҳо:
+2; -0

"Терма жамоа" ... Шу бир оғир сўз бошқача таъсир қилади-а одамга! Эҳе, унда кимлар ўйнамади, кимлар бошқармади уни? Келди-кетдилар кўп, лекин ҳамон ардоқли! Шундай бўлиб қолади ҳам! Чунки, бу миллат жамоаси! Эртага Жепарову Гейнрих, Аҳмедов ёки Деннисов ҳам бу жамоадаги фаолиятини якунлаб, бизнинг сафимизга қўшиладилар ва мухлисга айланадилар.

Терма жамоа! Жозибаси бор, сеҳри бор бу сўзнинг. Бу ерда пайдо бўла олган, шу таркибга кира олган ҳар бир футболчи ўз имкониятиданда юқорироқ ўйнаб бериши керак, жонини жабборга бериши лозим, имкониятининг охирги нуқтасида ҳам бир бош баланд сакрашга куч топа олиши керак! Бу Ватан жамоаси, Юрт шаъни бор ўртада!

Ҳаёт ўз йўлида давом этади, ҳамма кундалик ишлари билан шуғулланаверади, лекин терма жамоа ўйнайдиган сана яқинлашган сари, ашаддий мухлислар ўзини қўйярга жой тополмай қолади. Чўпон сурувни яйловга хайдаш олдидан радиоприёмнигини излаб қолади, қурувчи ҳам ўз ишини тезроқ тугатиш пайида бўлади, дўкондорлар савдони тўхтатиб стадионга чопадилар, яхшию ёмонни, дўсту душмани, каттаю кичикни бирлаштириб қўяди бу жамоа!

ТЕРМА ЖАМОА - бу ҳар бир футболчининг энг олий орзуси, унга етганлар бор, етмаганлар қанча! Бу либосни кийиш шараф! Кийдингми, ёмон ўйнашга ҳаққинг йўқ. Сенга қанчадан-қанча инсонлар кўз тикишади, мухлислик қилишади! Бутун стадионни тўлдириб ўтирган юртдошларингдан ташқари, ойнаи жахон орқали кузатаётган миллионлаб ҳамюртларингни кўзи сенда, умиди сендан! Буларни ичида Отанг бор, Онанг бор! Устозларинг, дўсту биродарларинг, севимли ёринг, фарзандинг, ака-укаларинг бор!

Футболчи дўстим! Болалигингни эсла, ким эдингу ким бўлдинг! Ёшлигингдаги орзуларинг қандай эди? Биринчи бор футболга қадам қўйганинг ёдингдами? Илк бор профессионал клуб сафида майдонга тушганингда, ота-онанг, яқинларинг қувончини эслайсанми? Илк голингни-чи? Энди эса ҳозирги ҳолатинга назар сол, сен терма жамоадасан!!! Сен ибрат ва намунасан! Ҳеч бўлмаганда маҳалладош укаларинг сенга ўхшаш учун, сендек бўлиш учун, сенга ҳавас қилиб футболга муккасидан кетганини унутма! Сен туфайли давралар тўрида бошини баланд кўтариб юрган отангни ўйла! Жаҳон чемпионатига йўлланма қўлга киритилса нималар бўлишини тассавур қила оласанми? Нафақат маҳалла, туман, балки бутун Ўзбекистоннинг қаҳрамонларига, севимлиларига айланишинг, тарих сахифасида номинг катта зарҳал ҳарфлар билан ёзилишини ҳис эта оласанми?...

Этинг жимирлаб, қалбингда титроқ турди-а..? Сездим. Сен бунга қодирсан! Ҳеч кимдан кам жойинг йўқ. Тактикалар, кўрсатмалар, тайёргарлик ўз йўлига, лекин иштиёқ, ирода, ишонч бўлмаса, юртга муҳаббат бўлмаса, ҳаммаси бекор. Агар сенда шундай сифатлар йўқ бўлса, яхшиси ўрнингни бошқаларга бўшатиб қўй! Кўрдик биз шунақаларни, пул учун келиб, майдонда юриб ўйин ўтказганларни, мағлубиятдан кейин хеч нарса бўлмагандай тиржайиб кийиниш хонасига йўл олганларни. Уларни ким эслаяпти? Сен ундай бўлма, ютқазсанг ҳам мардонавор курашиб ютқаз! Билиб қўй, дехқоннинг зарб билан ураётган кетмонининг ҳам сенда ҳаққи бор, чўпоннинг қўлидаги қамчисининг сенда хаққи бор, ҳар бир юртдошингни меҳнатдан қавариб, қадоқ бўлган бармоқларининг ҳам сенда хаққи бор. Шуни унутма!

Ҳадемай сўнгги босқич бошланади. Ҳаммаси сизларни қўлингизда! Биз кўп нарсага ишонмай қўйдик, фақат сизлардангина умид қиламиз! Яратган Эгам қўллаб турса, Сизлар чин дилдан истасангизлар бу ушалмас маррани забт эта оламиз! Ҳаммаси ўз қўлингизда! Ҳозирда сизларни танқид қилаётган халқ, қахрамонлик кўрсатгач, Сизларни бошида кўтариб юришга ҳам қодир. Бунга тарих гувоҳ. Бу шундай миллат! Сизлар шу миллатни сараланган жамоасисиз! ТЕРМА ЖАМОАСИЗ! Жозибаси бор, сеҳри бор бу сўзнинг.

Маъмуржон Тиллабоев

Киритилган сана: 15.05.2016 16:14. Ўкилди: 5944 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.